• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Талабаларни тоифалаш, ОТМ “шараф” кодекси, ижтимоий тармоқларда тизим шаънини ҳимоя қилиш — вазирлик ректорларга юклатилган топшириқларга изоҳ берди

    Ижтимоий тармоқларда олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан ОТМларда талабаларни уч гуруҳга ажратиш бўйича ректорларга шошилинч топшириқ берилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга вазирлик расмий муносабат билдирди.

    Таълим бўйича эксперт Комил Жалиловнинг ёзишича, вазирликнинг 14 февралда барча ОТМ ректорлари ва филиал директорларига “Шошилинч“ грифи билан юборган, 3 кун муддатда бажарилиши сўралган топшириғида, барча талабаларни ўрганиб, уч гуруҳ рўйхатини шакллантириш белгиланган:

    • жиноятчиликка мойил талабалар;
    • ёт ғоялар таъсирига тушиш арафасидаги талабалар;
    • тартиб қоидаларга риоя этмайдиган талабалар.

    Бундан ташқари, хатда бошқа “қизиқ” топшириқлар ҳам бор:

    • ёшлар ўртасида пайдо бўлаётган ёмон иллатлардан огоҳ қилиш мақсадида таъсирчан қисқа ҳикоялар нашр қилиш, ОТМларда спектакллар намойиш этиш;
    • қуёш панелларини ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиш, иситиш тизимларини (котёлларни) кўмирга ўтказиш, муқобил энергетикани жорий этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш;
    • ОТМнинг “шараф” кодексини яратиш, ходимларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти бўйича эълон қилинаётган мақола ва фикрларга тизим шаънини ҳимоя қилиш бўйича ўз фикрлари билан иштирок этиши бўйича тушунтиришлар олиб бориш.

    Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, 14 февраль куни ОТМ ва филиаллар раҳбарларига жўнатилган хат вазирлик томонидан мунтазам равишда ўтказилувчи онлайн йиғилишда билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб берилган топшириқдир. Бу ёзма топшириқлар ректорлар билан муҳокама қилиниб, аввалдан келишиб чиқарилган ва улар ОТМлар ички тартиб-қоидаларига алоқадор.

    “ОТМ тартиб-қоидаларига амал қилмайдиган ёки бузган талабалар рўйхатини тузишдан мақсад талабаларнинг маънавий-моддий муаммоларини бартараф этиш, иқтидорини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, талабаларнинг вақти ва имкониятларини билим олишга йўналтириш, талабалар ва мураббийлар орасида дўстлик муҳитини яратишдир”, — дея изоҳ берган вазирлик берилган топшириқлардан бирига.

    Қайд этилишича, хатда иқтидорли талабаларнинг рўйхатини шакллантириб, вазирлик ва ОТМнинг раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчиларига бириктириш топшириғи ҳам берилган. Иқтидорли талабалар сони ОТМ ички тартиб-қоидаларини тушуниб етмаган талабалардан кўпроқни ташкил этади ва иқтидорли ёшларнинг муаммоларини ўрганиш ҳам алоҳида ёндашувни талаб этади. Мақсад — иқтидорли талабаларнинг муаммоларини эшитиш, уларнинг ғоя ва таклифларига мунтазам йўналиш бериб туришдир.

    “Шундай қилиб, ОТМ раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилар алоҳида эътибор талаб этиладиган талабалар билан индивидуал ишлашлари назарда тутилган. Бунда вазирлик раҳбарларининг ҳам талабалар билан мулоқотлари йўлга қўйилади”, — дейилади муносабатда.

    ОТМларда электр энергия билан таъминлайдиган қуёш панелларини ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиш ишлари юзасидан топшириқ бўйича қуйидагича изоҳ берилган:

    “Бу топшириқ ҳозирги кундаги глобал муаммо — энергия тақчиллиги масаласи ижобий ҳал этилиб, талабаларнинг қулай ўқиб, дам олишлари учун шароит яратишга қаратилган. Топшириқ ҳозирда ОТМлар томонидан бажарилмоқда ва бу бўйича вазирликнинг дайжести эълон қилиб борилмоқда”.

    “Яна бир топшириқда тизим тўғрисида берилаётган фикрлар, соҳадаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида холис фикр билдириш мақсадида талабаларни ОАВда янада фаолроқ бўлишга чақириш, ҳодиса ва воқеликка бир томонлама қарашнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар олиб бориш мақсад қилинган. Бунда тизим шаънини ҳимоя қилиш деганда, албатта, фақат ижобий эмас, балки холис, асосланган танқидий фикрни илгари суриш ҳам тушунилади”, — дея изоҳ берган вазирлик.

    Қайд этилишича, ёшлар ўртасида пайдо бўлаётган ёмон иллатлардан огоҳ қилиш мақсадида таъсирчан қисқа ҳикоялар нашр қилиш назарда тутилсин” деган топшириқ ҳам контекстдан узиб олинган. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ҳозирда шундай ҳикоялар тўплами нашр этишга тайёрланди ва улар ОТМларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва каналларида эълон қилиниши назарда тутилган.

    “Шараф кодексига келадиган бўлсак, бунда ҳар бир ОТМ талабалари ва ўқитувчиларини бирлаштирувчи рамзларни, қадриятларни ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотларга ундовчи йўналишларни белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш назарда тутилган. Ушбу кодекс талабалар, педагоглар, профессорлар ва битирувчиларни ўз олий таълим муассасаларидан ғурурланишларига, маслакдош бўлишларига хизмат қилади”, — дея тушунтириш берган олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.

    20.02.2023, 12:32   Изоҳ (0)   4866
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ишга жойланмаган битирувчилари кўп бўлган ОТМ фаолияти тугатилиши мумкин

    12.02.2023, 16:37

    Вазирлик Иброҳим Абдураҳмоновнинг ишга жойланмаган битирувчилари кўп бўлган ОТМ ёпилиши ҳақидаги гаплари юзасидан тушунтириш берди

    14.02.2023, 20:31

    Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчини қувиб кетаётгани акс этган видеога изоҳ берилди

    20.02.2023, 11:49

    “Ўзбекистон ва Миср ўртасида фойдаланилмаган улкан салоҳият мавжуд” — Обид Ҳакимов

    20.02.2023, 11:21

    Ўзбекистон—Франция қўшма университети ташкил этилиши кутилмоқда

    20.02.2023, 11:14

    Ўзбекистонда 21 февраль куни 22 даражагача илиқ бўлади

    20.02.2023, 10:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55

    Бухорода ЙПХ ходимига пора бермоқчи бўлган шахсга жиноят иши очилди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:45

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Дунё | 8 август, 21:35

    Хоразмда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 8 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.