Тошкент шаҳрида АҚШ билан ҳамкорликда қўшма университет ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Sintana Education Company компаниясининг минтақавий ижрочи директори Чари Багчиоглуни қабул қилди. Учрашувда томонлар Ўзбекистонда АҚШ билан ҳамкорликда қўшма университет ташкил этиш лойиҳасини муҳокама қилди.
Ушбу лойиҳага мувофиқ, АҚШда инновациялар йўналишида биринчи рақамли Аризона давлат университети билан ҳамкорлик ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорликда ўқув ҳамда тадқиқот дастурларини ташкил қилиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)