Ўзбекистонда жорий йилнинг январь ойида республика солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,3 фоизга ошган. Бу ҳақда “Дарё”га Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.
Жумладан, Жиззах (47,9 фоиз), Навоий (29,4 фоиз), Самарқанд (27,1 фоиз), Андижон (19 фоиз) ва Тошкент (18,6 фоиз), вилоятларида, Қорақалпоғистонда (19,7 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (28,7 фоиз) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.
Таҳлилларга кўра, мамлакатда 2023 йил 1 январдан бошлаб ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизга туширилиши ва об-ҳаво инқирози, январь ойининг ўрталарида об-ҳаво кескин совиб кетгани туфайли ишлаб чиқариш объектларида электр энергияси ва табиий газ таъминотидаги узилишларга қарамай, солиқ тушумлари ўртача даражада ошди.
Бундан ташқари, солиқ тушумлари манбалари бўйича ҚҚС 20 фоизга, даромад солиғи тушумлари 15 фоизга, мол-мулк солиғи 37 фоизга, ер солиғи 38 фоизга ошди, бу эса ой охиригача ўртача ўсишни қўллаб-қувватлашга имкон беради.
Изоҳ (0)