Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёев пойтахт жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.

Фото: “Дарё”

Йиғилишда Тошкент шаҳрининг электр энергияси ва табиий газга эҳтиёжи тобора ортиб бораётгани таъкидланиб, энергетика масалаларини тўлиқ ҳал қилиш учун барча ҳисоб-китоблар қилингани айтилди.

“Авваламбор, қайта тикланувчи энергия салоҳиятидан фойдаланиш зарур. Шаҳарда камида 2 минг мегаваттга яқин қувватли қуёш панелларини ўрнатиш мумкинлиги қайд этилди. 

Бу ишлар билан кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа обектлари, давлат идоралари ва тадбиркорлик биноларининг том қисми, саноат зоналари ҳудуди, автотураргоҳлар ва йирик сув иншоотлари ҳудудини қамраб олиш мумкин.

Бу чоралар кўрилса, ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда кутилаётган 240 миллион киловатт соатлик талабни 4 баравар ортиғи билан, яъни 1 миллиард 80 миллион киловатт соат ҳажмда таъминлаш имконияти пайдо бўлади”, — дея таъкидланди йиғилишда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳар учинчи аёл турмуш ўртоғи томонидан ўзига нисбатан зўравонлик содир этилган деб билади
Спорт
Муҳаммад Алининг сув остида тушган машҳур сурати тарихи: боксчи сузишни билмаса ҳам бассейнга тушган
Маҳаллий
“1845 та аттракционнинг атиги 5-6 фоизи назоратдан ўтган, қолганининг техник ҳолати номаълум”. Истироҳат боғларидаги аттракционлар ҳақида маълумот берилди