АОКАда ўтказилган брифингда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров 2022 йили соҳада амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, 25,2 тонна гўшт маҳсулотлари ва 21,2 тонна сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилиб, ўрнатилган тартибда йўқ қилинган. Чорвачилик ва унинг тармоқларини ривожлантириш учун умумий қиймати 9,7 триллион сўмлик 2 031 та лойиҳа амалга оширилган. 120 минг нафардан ортиқ доимий ва мавсумий иш ўрни яратилган.
Мазкур лойиҳаларга халқаро молия институтларининг 150 миллион доллар имтиёзли кредитлари ҳамда 30 миллион доллар грант маблағлари жалб этилган,
Аҳолига сифатли ва хавфсиз гўшт маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида туман ва шаҳарларда замонавий ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари сони 110 тага етказилиб, ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базаси ВИС-Биллур тизими йўлга қўйилган.
Давлат ветеринария хизмати томонидан 120 млрд сўмга яқин пуллик ветеринария хизматлари кўрсатилган.
Изоҳ (0)