Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.
Унга мувофиқ, ИИВ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашни лицензиялаш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.
Шунингдек, ИИВ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарномани қабул қиливчи орган этиб белгиланмоқда.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда ҳайдовчиликка ўқитиш ва гувоҳнома бериш бўйича янги тизим яратилади
Изоҳ (0)