Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ҳуқуқбузарликлар профилактикасида иштирок этувчи фуқароларнинг ижтимоий таъминоти бўйича чоралар белгиланди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Ҳужжатга мувофиқ, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштирок этган ва ўртача ёки оғир тан жароҳати олган ёхуд ҳалок бўлган шахсларга бир марталик нафақа тайинланади.

Бир марталик нафақа миқдорлари қуйидагича:

  • ўртача тан жароҳатида — БҲМнинг 20 баравари;
  • оғир тан жароҳатида — БҲМнинг 50 баравари;
  • фуқаро ҳалок бўлганида — БҲМнинг 100 баравари.

Нафақалар тайинлашга профилактика органларининг суд-тиббий хулоса ёки ўлим ҳақидаги гувоҳнома илова қилинган тақдимномасига асосланган комиссия қарори асос ҳисобланади. Ҳужжат Қонунчилик ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 30 январдан кучга кирган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда апрель ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Маҳаллий
Паркент қишлоқларида сел кузатилгани тўғрисидаги видеолар ўтган йилги бўлиб чиқди
Маҳаллий
Россия—Украина урушининг Ўзбекистонга иқтисодий таъсирини пасайтириш бўйича қандай чоралар кўрилаётгани айтилди