• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    “Отамнинг касаллиги туфайли мени уларнинг олдига яқинлаштиришмаган”. Замира Бешимова отасиз вояга етгани ва ёшлигидаги қийинчиликлари ҳақида (видео)

    “Қор қўйнидаги лола”, “Ўтов” ва бошқа фильмлар, сериаллардаги роллари билан томошабинлар эътиборига тушган актриса Замира Бешимова “Севимли” телеканалининг “Ўзим” кўрсатувига берган интервьюсида ёшлигидаги қийинчиликлари, отасиз вояга етгани, актрисалик соҳасига кириб келиши, отаси сил касаллигига чалингани ва болалари ҳақида сўзлаб берди.

    “Ҳозирги ҳаётимдан жуда ҳам кўнглим тўлган”

    Ҳар бир одамда шундай вақт келади, у ўзини борича қабул қилишни бошлайди. Ўсмирликдан маълум бир ёшгача изланишим фаол даражада эди, ҳамма соҳада ўзимни қидириб кўрдим ва ўзимни топаман деб ўйладим. Энг қизиғи, ўзимни умуман бошқа нарсада топдим, ҳозирги ҳаётимдан жуда ҳам кўнглим тўлган, сабаби ҳақиқий мақомим она эканини тушуниб етдим.

    “Фарзандларим кўплаб лойиҳаларда, рекламаларда ёнимда юришади, қайсидир маънода улар ҳам ижод қилишни бошлади”

    Ҳозир кўп вақтимни фарзандларимга сарфлаяпман, лекин бу санъатдан узоқлашиб кетдим, дегани эмас. Фарзандларим ҳам шу соҳада: катта ўғлим бир неча йилдан бери ижод қиляпти, у ҳам мақолалар ёзади, киноларда ўйнайди, мултфильмларга овоз беряпти, ўйлайманки, унинг келажаги шу билан боғлиқ. Икки нафар қизим ҳам рақс билан шуғулланади, кичкина қизим ҳам ҳали тили чиқмаган бўлса-да, ким бўласан, десам актриса деб қўяди.

    Фото: Instagram / @z_beshimova

    Фарзандларим кўплаб лойиҳаларда, рекламаларда ёнимда юришади, қайсидир маънода улар ҳам ижод қилишни бошлади. Ўзим ҳам бир нарсалар ёзаман, ижодкор инсон уйда ўтирганда бўш ўтира олмайди. Ҳозир ўзимдан қониқишни, қабул қилишни ўргандим. Менимча, шахс учун муҳими шу. Инсон маълум бир ёшга етганда ҳамма нарсани борича қабул қилиб, кўнгли тўлишни бошлайди.

    “Ҳамма нарсанинг юки тушганда ўзимни санъатда қидириб кўрдим” 

    Кўпчилик санъаткор бўлишимга ишонмаган. Саҳнага чиқиб, бир нарса дейишни, гапиришни истардим, лекин уялиш, иккиланиш деган нарса бўлар эди. Саҳнага чиқдингизми, бу сизнинг атроф-муҳитингизга ҳам таъсир қилади. Шу нарсаларнинг ҳаммасининг юки ботаркан. Ўсмирлик давримда, 11-12 ёшимда жуда ҳам тушкун ҳолатга тушиб қолганман, сабаби отасиз ўсган қизман. Айнан шу ўсмирлик даврида инсондаги ҳамма муаммолар кўтарилади. Кимдир ўзининг муаммоси билан қараса, сизга тош отгандек бўлади.

    Ҳамма нарсанинг юки тушганда ўзимни санъатда қидириб кўрдим. Мактабда ҳам дўст орттиришга ҳаракат қилардим, бироқ барибир ўзимни кемтик ҳис қилганман. Шундан кейин ўзимнинг қобиғимга ўралишни бошлаганман, фаол бўлишга ҳаракат қилардим. Ичимда ушлаб турадиган қафасим бор эди. Кейин театрга бориб ёзилганман. Рўйхатни қарадим, нимагадир шу соҳа кўзимга чиройли кўринди. У ерда кечинмаларни очиб беришни, ўзимни боримча қабул қилишни ўргандим.

    Фото:  Instagram / @z_beshimova

    Кейинчалик телевидениега келдим, кўрсатувларда бошловчилик қилишни бошладим. Ҳаттоки 14-15 ёшимда дугонам билан газеталарнинг эшигини қоқиб журналист, мақола ёзадиган одам керак эмасми, деб сўраб юрар эдим. Концертга билет олиб, саҳнанинг орқасида санъаткорларни пойлаб туриб интервью олардик ва расмларини олиб қолиб, газетага етказиб берар эдик. Ўзимга бўлган ишончга санъат туртки бўлган.

    Жуда ҳам қийин вазият бўлган, кимлардир отаси ўлганида йиғлаб ниманидир айтиб бериши мумкин, мен ҳаттоки уларни эслаб айтиб ҳам беролмайман. Отам оғир касал эди, ёшлигимда кўпинча шифохонада бўлган. Фақатгина бир саҳна эсимда: ўшанда олти ёки етти ёш бўлганман. Боғда бўлганмиз, ўйнаб юрганим ва ота-онамнинг гаплашиб тургани эсимда. Ўшандан кейин умуман уларни кўрмаганман, сабаби шифокорлар онамга қизингизнинг соғлом ўсишини истасангиз, отаси билан мулоқот қилдирманг, деган экан.

    Отам сил касаллигига чалинган эди, шунинг учун мени уларнинг олдига яқинлаштиришмаган. Уларни эслаб бирор нарса айта олмайман, буни бўшлиқ десам ҳам бўлади, лекин ота тарафдан бобомни, бувимни эслай оламан, улар қўлларидан келгунча бизга ёрдам беришган. Бобомни шахмат ўйнашни ўргатгани эсимда қолган, зиёли инсонлар бўлишган. Барибир отанинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Ўғил бола кўпроқ отасига суянчиқдек, дўстдек, қиз учун эса ота ҳамма нарса экан. Бу нарсани энди тушуняпман. Қиз болани авайлаб-асраш керак, бу нарсани эса оталар қилади. Отаси йўқ қизлар мени яхши тушунади.

    “Табиатан жуда қайсар одамман, бирорта муаммоли вазиятга тушсам, енгиб ўтаман дейман”

    Аёл киши фарзандларидан, қиз бола уйидан, онасидан, яқинларидан куч олади. Ҳозир менинг асосий энергия манбаим — фарзандларим. Табиатан жуда қайсар одамман, бирорта муаммоли вазиятга тушсам, енгиб ўтаман дейман. 11-12 ёшимда қобиғимга ўралиб, ҳаёт муаммоли кўринганда, топган ечимим санъат бўлган эди. Молиявий қийинчиликларга дуч келганимда ҳам мен бу ботқоқликдан чиқиб кетаман деб ўзимга сўз берганман.

    Фото: Instagram / @z_beshimova

    Кўп ишлардан қисқартиришлар бўлган, онам шу қисқартиришларга тушиб қолган. Яхши давлат ишида ишлаётган пайтларида ишдан кетган, бизга ён босадиган отам бўлмаган. Шунда мен бу вазиятдан чиқиб кетаман деб ўзимга ваъда бердим. Бу борада биринчи топган ечимим — ишлаш, ўқиш, ўзимни топиш бўлган. Гонорарларни олган пайтимда ҳам хурсанд бўлиб уйга нимадир керак бўлса олишга ҳаракат қилар эдим.

    Кейинчалик турмуш масаласида ҳам қийинчиликлар бўлди. Ҳозир яхши, ишончли дўстим дея оладиган ўғлим бор. У билан бемалол гаплашиб, сирлаша оламиз. Айнан шу фарзандим, шундай вазиятга дунёга келиши керак экан деб қабул қилишни бошладим. Вазиятга қараб мослашишга ҳаракат қиламан ва ўғлим учун ҳам шу ҳаётий дарсдан миннатдорман. Яна уч нафар фарзандим бор. Икки нафар қиз, икки нафар ўғлим борлиги учун ҳам миннатдорман.

    28.01.2023, 18:55   Изоҳ (0)   7912
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Брендан Фрэйзер “Мумиё” фильмининг махсус намойишига келиб, мухлисларини ҳайратда қолдирди 

    28.01.2023, 17:57

    Кажол, Шридеви, Катрина Каиф ва ролларни ўз овози билан ижро этмаган бошқа ҳинд актрисалари (фото)

    27.01.2023, 18:31

    Эша Деол: Ҳинд киноси юлдузлари Дҳармендра ҳамда Ҳема Малинининг қизи нима учун уларнинг муваффақиятини такрорлай олмади?

    26.01.2023, 14:52

    Instagram: “Аристократлар” концертида чиқадиган “Лалитто”, кастинг ўтказаётган Юлдуз Усмонова, қўшнисидан ранжиган Малика Равшанова

    25.01.2023, 23:01

    Брэд Питтнинг гаражи: Голливуд юлдузи қандай машиналарда юради? (фото)

    25.01.2023, 15:44

    Бутунлай бошқа инсон: Болливуд юлдузи Приянка Чопра биринчи фильмида қандай кўринишда бўлган? (фото)

    25.01.2023, 14:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқон шаҳрида алимент тўламай юрган онадан қарздорлик суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:55

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

    Реклама | 8 август, 18:00

    Тарвуз ва қовун каби полиз экинлари кичик ёшдаги болалар учун қанчалик хавфли?

    Фарзанд | 8 август, 17:40

    Чарльз Оливейра Топурия билан жангдаги мағлубиятини тан олди: “У мендан яхшироқ эди”

    Спорт | 8 август, 17:30

    Хитойда чивин тарқатаётган вирус Тайванда ҳам аниқланди

    Дунё | 8 август, 17:20

    “Йиғлаганини ҳам эшитмабман”. Марғилонда ёш болани Gentra’да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:08

    Олийгоҳ битирувчисини ишга олган корхонага имтиёзли кредит берилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 8 август, 17:05

    Ўзбекистонда бешта олийгоҳга киролмаган талабгор олтинчисига қабул қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 8 август, 16:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.