• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жамоатчилик “Газпром” ва Ўзбекистон ўртасида имзоланган “Йўл харитаси” ҳақидаги хабар эълон қилинишини бир кун кутди

    24 январь куни Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Россиянинг “Газпром” компанияси раҳбари Алексей Миллер газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси”ни имзолади. Бу ҳақда “Газпром” матбуот хизмати хабар берди. Аммо Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бу ҳақдаги хабарни орадан бир кун ўтиб эълон қилди.

    Фото: “Газпром”

    Бунгача жамоатчилик мамлакат энергетик мустақиллиги жар ёқасида қолгани ҳақидаги хавотир ва қўрқувларини билдираётганди. Россия оммавий ахборот воситалари эса бу шартнома орқали Ўзбекистон “уч томонлама газ иттифоқи”га қўшилгани ҳақида бонг урди. 

    Энергетика вазирлиги хабарига кўра, “Газпром” билан имзоланган “Йўл харита”сида Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чоралар ўрганилади.

    “Техник жиҳатдан барча ишларни якунлагандан сўнг, табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартларни муҳокама қилинади. Шуни алоҳида таъкидаш лозимки, олиб борилган музокаралар ҳамда “Йўл харитаси”да Ўзбекистон Республикасининг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинган. Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ.

    Келгусида ушбу йўналишдаги барча ишлар Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилиб, натижалари юзасидан доимий равишда жамоатчиликка маълум қилиб борилади”, – дея маълум қилган вазирлик ахборот хизмати.

    Аввалроқ Россия Ўзбекистонга газ узатиш учун мамлакатнинг газ-транспорт тизимини “Газпром”га беришни сўрагани, шундай талаб Қозоғистон олдига ҳам қўйилгани маълум бўлганди. Шунингдек, федерация Марказий Осиёдан Хитойга газ экспортини ҳам назорат қилмоқчи бўлаётгани айтилган. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов оммавий ахборот воситаларида чиқишида мамлакат ўз энергия тармоқларини “бировга бериб юбормаслиги”ни, Ўзбекистон манфаатлари инобатга олинишини таъкидлаганди.

    Аммо айрим таҳлилчилар вазирнинг бу сўзларига қарама-қарши фикрлар билдириб келади. Хусусан, Россия Марказий Осиё давлатларини энергетика бозоридан мутлақо чиқариб ташлашни мақсад қилгани, транспорт қувурлари “Газпром” ихтиёрида бўлгач, талабларни ҳам у қўйиши, газни арзон нархда сотиб олиб, жаҳон бозорида қимматга сотишга эришиши мумкинлиги айтилади. Оқибатда энергетик мустақиллик қўлдан кетишидан хавотирлар юзага келган.

    Ўтган бир сутка давомида расмий баёнот берилмагани боис, жамоатчилик томонидан турли саволлар ва эътирозлар ўртага ташланди. Журналист Шуҳрат Латиповнинг фикрича, энергетик мустақиллик бой берилса, давлат суверенитети ҳам хавф остида қолиши мумкин.

    “Менга маълум бўлишича (норасмий манба, шунга тахмин сифатида ёзаман), Ўзбекистон “Ўзтрансгаз” (магистрал қувурлар орқали газ транспортировка қилади) ва “Худудгазтаъминот” (маиший истеъмолчилар, аҳолини газ билан таъминлайди) газ транспорти тизимини ишончли бошқарувга беришга рози бўлиши мумкин. Тахминларга кўра, компаниялар бирлаштирилиши ва “Газпром” ёки унинг шўба корхонаси бошқарувига ўтказилиши мумкин.

    Афсуски, Ўзбекистонда ишончли бошқарув бўйича бирорта ҳам лойиҳа ўзини оқламади. Шунинг учун CFI Management Group (Алишер Усмоновнинг сўзларига кўра, миллиардер Шодиев оиласига тегишли) кетишга мажбур бўлди. Энг сўнгги мисоллардан бири –  Ангрен ИЭC уч йил давомида миллиардлаб зарарга кирган.

    Қолаверса, мамлакатимизда ҳамон қонунчилик базаси, бу соҳани тартибга солувчи бирорта ҳам расмий ва очиқ ҳужжат мавжуд эмас.

    Умид қиламанки, бу Ўзбекистон имзолаган кўплаб меморандумлар сингари қоғоздаги “йўл харитаси” бўлиб қолади. Агар бунга қадар номақбул сиёсий қарорлар туфайли миллиардлаб зарарлар кўрилган бўлса, эндиликда “Газпром” Ўзбекистоннинг газ транспорти тизимини бошқарувга олса, унда мамлакатнинг энергетик мустақиллигини, умуман, давлат суверенитети хавф остида бўлиши мумкин”, – деб ёзади Шуҳрат Латипов.

    Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Facebook’даги саҳифасида бу ҳудди ими-жимида келишилган келишувга ўхшаётгани ҳақида фикр билдирган.

    “Россиядаги бази Telegram каналлар, ОАВлари “Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокидаги уч томонлама энергетик иттифоқ тузилди” деб хабар бермоқда. “Газпром” бошлиғи Миллер ва Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов билан “йўл харитаси” имзолангани, юқоридаги иттифоқнинг юзага келишига асос бўлди, дейилмоқда.

    Қизиқ вазият... Нега Ўзбекистон давлат институтлари жамоатчиликка бу борада кенг ва тушунарли хабар бермади? Бу “йўл харитаси”дан мақсад нима, бу келишувда нималар назарда тутилган? Ва бу Ўзбекистоннинг манфаатларига қанчалик мос келади? Худди ими-жимида келишилган келишувга ўхшаяпти. Вазиятни кузатиб, ўрганиб борамиз.

    Лекин, энергетик мустақиллигимизга реал таҳдид борми, деган ўринли савол пайдо бўлмоқда. Россия, Украинанинг, ғарбий Европадаги кўплаб давлатларнинг геосиёсий мустақиллигини айнан энергетик сектор орқали қарам қилишдан бошлаган эди”, – деб ёзган мутахассис.

    “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси, депутат Бобур Бекмуродовнинг Telegramда ёзишича, “Йўл харитаси” ҳуқуқий жиҳатдан томонларга ҳеч қандай мажбурият юклаймайди.

    “Ўзбекистон энергетика вазирлиги ва “Газпром” ўртасида газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича “Йўл харитаси”нинг имзолангани ижтимоий тармоқлар фаоллари ва жамоатчиликда саволларни уйғотди. Яъни, энергетика тизими мустақиллигига таҳдид дея қаралаётган “Газ иттифоқи” лойиҳаси томон қадам сифатида талқин қилинмоқда.

    Аввало, Энергетика вазирлиги мазкур “Йўл харитаси”нинг умумий мазмуни ҳақида жамоатчиликка хабар бериши лозим деб ҳисоблаймиз. Келгусида бундай ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар, аввал вазирликларимиз расмийлари томонидан эълон қилиниши керак.

    Шу билан биргаликда, ҳуқуқий жиҳатдан, “Йўл харитаси” томонларга ҳеч қандай мажбурият юклаймайди, ҳуқуқий оқибат туғдирмайди. Томонларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришга хизмат қиладиган ҳужжат тури ҳисобланади.

    Қолаверса, 2022 йилнинг декабрь ойида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу борада қатъий позициямизни эълон қилган эди:

    “...Биз газ ва электр энергиясини қандайдир алянс ёки иттифоқ орқали эмас, балки қўшни давлатлардан импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз”.

    Миллий манфаатларимиз учун бу энг  тўғри позиция эканлигини таъкидлаган ҳолда, Ҳукуматнинг энергетик инқирозни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай хавфларни олдини олишга қаратилган қўшимча дипломатик ва амалий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш лозимлигини билдирамиз”, – деб ёзади у.

    Умуман олганда, жамоатчилик мавзу юзасидан саволлар бериш ва баҳс-мунозараларни давом эттиради. Чунки Энергетика вазирлиги “Газпром” билан шартнома имзоланганини секинлик билан хабар қилган бўлса-да, Ўзбекистон ва Россия ўртасида газ соҳасида имзоланган асосий шартномалар шартлари очиқламай келмоқда. Бу эса хавотирларга тўлиқ барҳам берилганини англатмайди.

    25.01.2023, 17:55   Изоҳ (0)   6268
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЎзМУ талабалари ётоқхоналар совуқ эканидан шикоят қилди. “Дарё” мухбири ҳолатни ўрганди

    25.01.2023, 17:30

    Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 14 фоизга тушди

    25.01.2023, 17:16

    Ўзбекистон ва “Газпром” ўртасида ҳамкорлик бўйича йўл харитасининг суверенитетга таҳдиди йўқлиги маълум қилинди

    25.01.2023, 16:43

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    25.01.2023, 16:19

    Бухорода “Цинепар”дан 23 нафар бола вафот этгани ҳақида тарқалган хабарлар рад этилди

    25.01.2023, 15:56

    Ғузор тумани ҳокими Туркманистон билан чегарадош қишлоқда бўлиб, бир кеча тунаб қолди

    25.01.2023, 14:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.