Беларусь президенти Александр Лукашенко Украина Минскка ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома тузишни таклиф қилганини айтди. Бу ҳақда “БелТА” хабар берди.
Лукашенко таклиф айнан кимдан тушганига аниқлик киритмаган.
“Украиналиклар нега бундай қилишаётганини билмайман. Бир томондан, улар биздан Украина билан уришмасликни, қўшинларимиз у ерга силжишмаслигини сўраяпти. Улар ҳужум қилмаслик тўғрисидаги пактни имзолашни таклиф қилмоқда. Бошқа томондан эса Беларусь миллий хавфсизлигига потенсиал таҳдид соладиган жангариларни тайёрлашни давом эттирмоқда. Польша, Литва умуман ақлдан озган. Уларга бу нимага керак, тушунарсиз. Шунинг учун кескин муносабат билдиришга мажбурмиз” — дейди у.
Украина томони мазкур маълумотга ҳозирча изоҳ бермаган. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков “Киев Минскка ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома таклиф қилгани ҳақида Кремлда ҳеч қандай маълумот йўқ”лигини билдирди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)