• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Швецияда Қуръоннинг ёқилиши. Энди мамлакатнинг НАТОга кириши масаласи оғирлашадими?

    Швеция ҳукумати Стокгольмдаги Туркия элчихонаси ёнида Қуръон китобининг ёқиб юборилишини қоралади ва мусулмонларга ҳамдардлик билдирди. Туркия эса бўлиб ўтган воқеадан сўнг Швеция мудофаа вазирининг Анқарага ташрифини бекор қилди. Ташрифда Швециянинг НАТОга кириши масаласи муҳокама қилиниши керак эди.

    Ултра ўнгчи сиёсатчи Расмус Палудан Стокгольмдаги Туркия элчихонаси олдида Қуръонни ёқиб юборди. 2023 йил 21 январь

    Ултра ўнгчи сиёсатчи Расмус Палудан Стокгольмдаги Туркия элчихонаси олдида Қуръонни ёқиб юборди. 2023 йил 21 январь
    Фото: Getty Images

    21 январь куни Туркиянинг Стокгольмдаги элчихонаси ёнида норозилик митинги бўлиб ўтганди: акция иштирокчилари Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партиясини (КИП) қўллаб-қувватлаган ва Швециянинг НАТОга киришига қарши чиққан. Намойиш ташкилотчиси, ўта ўнгчи сиёсатчи, Страм Курс партияси раҳбари Расмус Палудан митингда исломни қораловчи нутқ сўзлаган, сўнгра юмшоқ муқовали Қуръонни ёқиб юборган.

    Швеция полицияси митингга сўз эркинлиги тўғрисидаги қонунларга мувофиқ рухсат берилганини тушунтирди. Reuters хабарига кўра, полиция томонидан Палуданга митинг ўтказиш учун берилган рухсатномада бу ҳаракат исломга ва «Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Швецияда сўз эркинлигини чеклашга уринишлари»га қарши кураш деб аталган.

    Палуданнинг хатти-ҳаракатлари биринчи навбатда Туркияда ва бошқа исломий мамлакатларда — масалан, Саудия Арабистони, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари ва Кувайтда норозиликни келтириб чиқарди. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канани буни исломофобиянинг кўриниши деб атади.

    Ўз навбатида, Швеция ҳукумати аъзолари ҳам Қуръоннинг ёқилишини қоралаб чиқди. «Сўз эркинлиги демократиянинг асосий қисми. Аммо қонуний бўлган ҳамма нарса ҳам ўринли эмас. Кўплаб инсонлар учун муқаддас бўлган китобларни ёқиш  чуқур ҳурматсизлик бўлган ҳаракатдир. Стокгольмда содир бўлган воқеадан хафа бўлган барча мусулмонларга ҳамдардлигимни билдирмоқчиман», — деб ёзди бош вазир Улф Кристерссон Twitter’да.

    Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрим ҳам худди шундай баёнот берди: «Швецияда сўз эркинлиги учун кенг йўл очилган, аммо бу Швеция ҳукумати ёки менинг ўзим ҳамма билдирилган фикрларни қўллаб-қувватлаймиз, дегани эмас».

    Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров воқеага ўз муносабатини билдирди. «Аслида, шайтоннинг шериклари бўлган энг ярамас одамларгина муқаддас қадриятларга тажовуз қилиб, буни норозилик белгиси деб атайди. Айтишларича, бу ҳаракат Стокгольм раҳбарлари билан келишилган, бироқ мен бу жирканч ҳаракат нафақат маъқулланганига, балки сиёсий кучлар ташаббуси билан уюштирилгани ва бунга пул тўланганига қатъий ишонаман. Акс ҳолда, бундай очиқдан очиқ провокация ҳеч қачон маъқулланмаган бўларди», — деб ёзди у Telegram’даги каналида.

    Швеция мудофаа вазири Пол Ёнсон туркиялик ҳамкасби Ҳулуси Акарнинг таклифига биноан 27 январь куни Туркияга ташриф буюриши керак эди. Ушбу ташриф ёрдамида Швеция Туркияни Стокгольмнинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини маъқуллашга кўндиришга умид қилаётганди. Бироқ Туркия расмийлари Стокгольм «Туркияга қарши норозилик намойишларининг олдини олиш учун етарлича чора кўрмаётгани» сабабли учрашувни бекор қилди.

    Бундан ташқари, Анқаранинг таъкидлашича, Швеция мамлакатнинг НАТОга кириш имкониятини муҳокама қилиш чоғида қабул қилинган келишувларни бузган. Гап Стокгольмнинг КИПни «террорчи ташкилот» сифатида тан олиш мажбурияти ҳақида бормоқда.

    2022 йилнинг май ойида Швеция ва Финляндия НАТОга аъзо бўлиш учун расмий ариза топширган эди. Бунгача ҳар икки давлат ҳарбий бетарафлик сиёсатига амал қилган. Альянсга қўшилиш учун ариза бериш тўғрисидаги қарор Россиянинг Украинадаги босқини фонида қабул қилинган.

    Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиши учун альянснинг барча аъзолари уларнинг аризаларини қўллаб-қувватлашлари керак. Иттифоқнинг 30 аъзосидан фақат Венгрия ва Туркия аризаларни ратификация қилмаган. Анқара айни пайтда икки давлатга ўз ҳудудидаги курд гуруҳларини қўллаб-қувватлашни тўхтатиш талабини илгари сурди. Туркия расмийлари, шунингдек, Швециядан «террорчиликда гумонланувчиларни» Анқарага экстрадиция қилишни талаб қилди. Кейинчалик Туркия Швеция ва Финляндия ҳали бу талабларни бажармаганини бир неча бор таъкидлади.

    23.01.2023, 12:13   Изоҳ (0)   4373
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жаҳон банки президенти яқин икки йил ичида глобал иқтисодий ўсиш паст бўлишини прогноз қилди

    23.01.2023, 11:42

    2024 йилда рекорд даражада иссиқ ҳаво ва қурғоқчилик кутилмоқда — The Guardian

    23.01.2023, 11:06

    Истанбулда Европадаги энг тезюрар метро линияси ишга тушди (видео)

    23.01.2023, 11:03

    АҚШ паст нархлар сабаб Европага камроқ газ етказиб бермоқда

    23.01.2023, 10:40

    Африка мамлакати биринчи марта Украинага танклар етказиб берди

    23.01.2023, 10:33

    Эрдўғон: «Туркияда президент сайлови 14 май куни бўлиб ўтади»

    23.01.2023, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жазирама кунларда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

    Маслаҳатлар | 18 июл, 12:43

    Таҳлил: Тошкентнинг қайси туманларидан уйни арзонроқ олиш мумкин?

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:40

    AirPods услубидаги рюкзак тақдим этилди

    Лайфстайл | 18 июл, 12:36

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида дам олиш кунлари иссиқ бир оз пасаяди

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:30

    “Манчестер Сити” рекорд даражадаги ҳомийлик шартномаси имзолади

    Спорт | 18 июл, 12:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.