Германиялик мутахассис Томас Тухель фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
Журналист Флориан Плеттенберг хабар беришича, Тухелнинг асосий мақсади — «Барселона» ёки «Реал»ни бошқариш. Шунингдек, Томас испан тилини ҳам ўрганмоқда.
Англиянинг «Тоттенҳэм» жамоаси ҳам 49 ёшли мураббийга қизиқиш билдирмоқда.
Тухель 2022 йил сентябрь ойида «Челси»ни тарк этганидан буён ҳеч қаерда ишлагани йўқ. У клубларнинг таклифини эшитишга тайёр. Томас Тухель қўл остида «Челси» 2021 йилда Чемпионлар Лигаси зафар қучган.
Изоҳ (0)