«Челси» «ПСВ» футболчиси Нони Мадуэкени ўз сафига қўшиб олди.
Лондонликлар 20 ёшли футболчи билан 7,5 йиллик шартнома имзолади. Аввалроқ «аристократлар» футболчи учун 30 миллион фунт (35 миллион евро атрофида) тўлаши хабар қилинганди.
Жароҳати сабаб июль ойидан октябрга қадар майдонга тушмаган Мадуэке жорий мавсум «ПСВ» сафида барча мусобақаларда 9 та ўйинда 2 та гол урган.
Изоҳ (0)