Мексиканинг «Пумас» жамоаси Дани Алвес билан шартномани бекор қилганини маълум қилди.
Бразилиялик ҳимоячи 23 ёшли қизга жинсий зўравонлик қилгани учун ҳибсга олинганди. Шу сабабдан клуб футболчи билан хайрлашишга қарор қилган.
Мексика клуби президенти Леополдо Сильванинг ўзи бу ҳақида баёнот берди.
«Ушбу қарор билан клуб ташкилотимизнинг ҳар қандай аъзоси унинг руҳи ва қадриятларига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларига тоқа қилмаслик мажбуриятини тасдиқлайди.
Клубимиз ўйинчиларни майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам ҳурмат, ҳалоллик ва қадр-қимматини ҳимоячи, чунки улар жамиятда, Мексикада ва дунёнинг бошқа жойларида намунадир.
Бир кишининг хатти-ҳаракати мамлакатимизда ёш спортчиларни тайёрлаш ва ривожлантиришда доимо намуна бўлиб келган фалсафамизга зарар етказишига йўл қўя олмаймиз», — дейди Сильва.
Алвеснинг «Пумас» билан шартномаси 2023 йил 30 июнга қадар мўлжалланган эди.
Изоҳ (0)