«Ювентус» молиявий фирибгарлик ишлари туфайли 15 очко йўқотгани бўйича баёнот берди.
Клуб қарорнинг асосли қисми эълон қилинишини кутмоқда ва шундан сўнг спортдаги кафолатлар бўйича арбитраж кенгашига апелляция беради», — дейилади туринликлар баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» футболчиларнинг трансфер нархини ошириб кўрсатганликда, шунингдек, ходимларнинг харажатлари ҳақидаги маълумотларни ва футболчилар маошининг ҳақиқий ҳажмини яширганликда айбланган эди.
Шу сабабдан «Ювентус»дан 15 очко олиб ташланди ва ҳозирда жамоа 22 очко билан мусобақа жадвалида 10-поғонага тушиб кетди.
Клубнинг собиқ президенти Андреа Анелли ва бош директор Маурисио Арривабене 2 йилга, собиқ вице-президент Павел Недвед 8 ойга, ҳозирда «Тоттенҳэм» спорт директори лавозимида фаолият олиб бораётган Фабио Паратичи эса 2,5 йилга футболдан четлатилди.
Изоҳ (0)