• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу ерда талабага мажбуран ‘мана буни ўқийсан’ дейилмайди» — Сингапурдаги Ли Куан Ю мактабида таҳсил олаётган ягона ўзбек талабаси

    Сайқалбек Аллаёров 1989 йил 26 январь куни Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳрида таваллуд топган. Термиздаги ўрта мактаб, Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги нафис санъат лицейи ҳамда Тошкент давлат юридик институтини, Жанубий Кореядаги Корея тараққиёт институтининг (KDI) Давлат бошқаруви йўналиши магистратурасини тамомлаган.

    Иш фаолиятини дадасининг қўл остида адвокатлик бюросида бошлаб, турли ташкилотларда юридик хизмат ходими, Сурхондарё вилояти Адлия бошқармасида бўлим бошлиғи, Термиз давлат университети ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги юридик хизмат бошлиғи лавозимларида давом эттирган. 2022 йилнинг августидан Сингапур Миллий университетининг Ли Куан Ю Давлат сиёсати мактабида Давлат бошқаруви йўналишида таҳсил олмоқда.

    Фото: Сайқалбек Аллаёровнинг шахсий архивидан

    Фото: Сайқалбек Аллаёровнинг шахсий архивидан

    «Ҳуқуқшунослар оиласида дунёга келганман»

    Мен ҳуқуқшунослар оиласида дунёга келганман. Дадам Чориёр Аллаёров кўп йиллар давомида суд ва адлия органларида фаолият юритган. Уларнинг инсонларни қонун-қоидаларни мажбуран қўллаш орқали бошқариб бўлмаслиги, балки шахснинг ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаган ҳолда бошқариш самара бериши, шунга кўра қонун ҳужжатлари ҳар томонлама мукаммал, тушунарли ва пухта ишлаб чиқилиши лозимлиги тўғрисидаги фикрлари ҳуқуқ соҳасини ўрганишга бўлган қизиқишимни уйғотган.

    Фото: Сайқалбек Аллаёровнинг шахсий архивидан

    Фото: Сайқалбек Аллаёровнинг шахсий архивидан

    Ҳуқуқ соҳасидаги ўн йилдан ортиқ меҳнат фаолиятим давомида турли ташкилотларда ишладим, энг самарали фаолиятимни Сурхондарё вилоят Адлия бошқармасида олиб бордим. У ерда норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти борасида билим ва тажрибамни оширдим, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тушунарли, оддий ва лўнда ёзиш механизмларини ўргандим. Адлияда олган билим ва тажрибам вилоят ҳокимлиги юридик хизматида ишлаганимда ёрдам берди. Чунки ушбу лавозим жуда масъулиятли бўлиб, ҳокимликнинг барча турдаги ҳужжатлари юридик хизмат ходимининг ушбу ҳужжатлар амалдаги қонунларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосасидан сўнг қабул қилинади.

     Сингапур томон йўл 

    Давлат тизими ташкилотларидаги меҳнатим давомида қандай қилиб самарали давлат бошқарувини ташкил этиш, кам харажат қилиб халққа кўпроқ фойда келтириш мумкинлигига қизиқар эдим. Айни қизиқишларим мени шу ерга олиб келган дея оламан. 2022 йилнинг августидан Сингапур Миллий университетининг Ли Куан Ю Давлат сиёсати мактаби Давлат бошқаруви йўналишида Lее Foundation гранти асосида таҳсил оляпман. Ушбу грант контракт тўловларини 100 фоиз қоплаш билан бирга Сингапурга келиш-кетиш харажати, ҳаёт суғуртаси, ойлик стипендия ҳам ажратади. Бундан ташқари, китоблар сотиб олиш ва янги келган талабанинг муҳитга мослашиб кетишини молиявий қўллаб-қувватлайди.

    Илк марта ўқишга келган куним ҳаммага Ўзбекистондан эканлигимни айтсам, «Покистонданмисиз?», дея қайта савол беришар эди. Шунда «йўқ, Ўзбекистонданман, у Марказий Осиёда жойлашган, бизнинг мамлакат сизларникидан ҳудуд жиҳатидан анча катта, аҳолимиз кўп. Сиз бир Ўзбекистонга боринг, меҳмондўст халқимиз ҳамда бой тарихимиз, маданиятимиз билан танишинг» деб айтардим.

    Фото: Сайқалбек Аллаёровнинг шахсий архивидан

    Фото: Сайқалбек Аллаёровнинг шахсий архивидан

    «Талабага мажбуран ‘мана буни ўқийсан’ дейилмайди»

    Ли Куан Ю мактабида таълим асосан 3 йўналишда: Давлат бошқарувини ишлаб чиқиш, Давлат бошқарувини амалга ошириш ва Ташқи сиёсатини самарали юритишни ўргатиш каби соҳаларда олиб борилади.

    Давлат бошқарувини амалга ошириш (Public Administration) йўналиши 1 йиллик бўлиб, давлат бошқаруви соҳасида камида 5 йиллик тажрибага эга талабалар қабул қилинади. Ушбу йўналишда ўқиш давомида сиз жами 40 та кредитни ёпишингиз керак, яъни ҳар бир фандан 4 тадан кредит берилади. Шунингдек, 4 та асосий фан (Core модуле) олишингиз шарт бўлиб, қолган фанларни қизиқишингизга қараб танлайсиз. Ўқиш давомида халқнинг бирламчи эҳтиёжларини таъминлаш, давлатни иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, транспорт соҳасини такомиллаштириш, халқаро мавқейини ўстириш, мигрантлар ҳуқуқлари, бозор иқтисодиётини тартибга солиш, макро ва микроиқтисодиёт, инсон капиталини ўстириш, пенсия ва ижтимоий таъминот масалаларини ўрганиш, лидерлик қобилиятини ўстириш бўйича фанлар ўтилади. 80 фоиз талабалар дунёнинг турли бурчакларидан келганлиги учун бу ерда китоб ўқишдан ҳам кўра бир-биримизни тинглаб кўпроқ нарса ўрганишимиз мумкин. Интерактив, креатив ўқитиш методикаси кучли. Бу ерда талабага мажбуран ‘мана буни ўқийсан’, дейилмайди, аксинча ўқитувчилар айнан индивидуал ёндашув тарафдори.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Сингапур халқи 

    Сингапур халқи тўғри халқ, ёлғон гапирмайди, бир-бирини алдамайди, қонунларни ҳурмат қилади, берган ваъдасининг устидан чиқади, бировнинг қариндошини қўллаш, кимгадир пора бериш кабилардан йироқ. Яна бир ўзига хос томони, жамоатчилик назорати кучли, қаердадир қонун ёки тартиб-қоидалар бузилаётганини кўришса дарров тегишли идораларга хабар бериб чора кўришни талаб қилишади. Бу ерда жарималар катта, бир-бири билан уришиш, ёқалашиш, бировга жароҳат етказишдан олдин яхшилаб ўйлаб кўришга ундайди. Шунинг учун деярли ҳеч қаерда жанжалга гувоҳ бўлмайсиз. Пулини тўлаб қутулиб қолиб, яна қоида бузишга йўл бермаслик учун аҳолининг тўлов қобилияти юқорилигини инобатга олган ҳолда жарималарнинг юқори даражаси белгиланган. Яна бир томони, аҳоли табиатга нисбатан ўта эҳтиёткор. Масалан, кимнингдир уйидан илон ёки бошқа бирор жонзот чиқиб қолса «ўлдир, ўлдир», демасдан, тегишли хизматларга дарров қўнғироқ қилишади.

    Фото: Сайқалбек Аллаёровнинг шахсий архивидан

    Фото: Сайқалбек Аллаёровнинг шахсий архивидан

    Транспорт тизими ва коммунал хизматлари

    Сингапурда транспорт, хусусан жамоат транспорт тизими мукаммал ишлаб чиқилган. Автомобиллар нархлари баланд бўлгани сабаби аҳоли нисбатан анча қулай график асосида қатнайдиган автобус ва метродан фойдаланишни маъқул кўради. Деярли барча ҳудудларда метро бор, автобуслар ҳам ўз вақтида келади. Шундай экан, одамлар шахсий автомобилга эҳтиёж сезмасдан давлат тақдим этаётган жамоат транспортидан бемалол фойдаланади. Менга бу ердаги транспорт тизими жуда ёқади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳайрон қолишингиз мумкин, лекин Сингапурда иситиш тизими йўқ, сабаби бу мамлакатда қиш бўлмайди. Аммо совитиш тизимлари барча биноларда кераклича ишлаб туради. Мамлакат нам ва иссиқ иқлимга эгалиги сабабли совитиш тизими мукаммалликни талаб этиши табиий. Ва буларнинг барчасига катта миқдорда электр энергияси керак. Масалан, биз яшайдиган жойда газ йўқ, фақат электр энергияси ишлатамиз. Сингапур кичик давлат, атом электр станцияси йўқ, қуёш панелларига эга эмас, сабаби қуёш панеллари учун катта ҳудуд зарур, бу давлатда эса ҳар бир қарич ер ҳисобли. Шунинг учун қўшни мамлакатлардан электр энергияси сотиб олинади. Албатта, шунга яраша тўлови ҳам қимматроқ, бироқ аҳоли даромади фонида бу арзимас пулга айланади. Таъкидлашим керакки, келганимдан буён ҳали бирор марта ҳам чироқ ўчганига гувоҳ бўлмадим. Сингапурнинг яна бир яхши томонларидан бири сейсмик минтақага кирмайди,ер қимирлаши, цунами, торнадо, тайфун каби табиат ҳодисалари кузатилмайди.

    Президент ташрифи ҳақида 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга, хусусан, бизнинг мактабга келиши жуда муҳим воқелик бўлди. Ташриф ҳақида курсдошларимдан тортиб деканатгача менга гапиришди. Ваҳоланки, ўқишга кирганимда мана шундай нуфузли даргоҳда бирорта ҳам ўзбекистонлик талаба йўқ эди. Бунга жуда ажабланган эдим, ахир бошқа давлатлардан бу ерда камида 10-15 нафар вакил ўқийди. Фикримча, президентнинг шахсан келиши, таълим жараёни учун яратилган шароитларни кўздан кечириши Ўзбекистон Давлат бошқаруви академияси ва Ли Куан Ю мактаби ўртасидаги ҳамкорликни тезлаштиради, ижрога масъул тарафларнинг масъулиятини оширади.

    Давлатимиз раҳбари билан илк марта кўришган бўлсам, уларнинг шашти баландлиги, конкрет саволлар қўйиб, масалани дангал ўртага ташлагани, учрашув тизгинини қўлга олиб энг керакли жиҳатларга урғу берганларини эътироф этишим зарур. Борган жойларидан доим масалани ҳал қилиб кетиш қобилиятига тан бермасдан илож йўқ.

    Тадбир якунида Шавкат Миромонович «Сайқалбек қани?», деб ёнларига чорладилар. Келажагим ҳақида саволлар бердилар, ватанга қайтиш эҳтимоли ҳақида сўраганларида албатта қайтишимни айтдим. Шундай даргоҳларда таълим олган кадрлар Ўзбекистонга сув ва ҳаводек керак деб айтдилар. Бу мени руҳлантирди. Энди ўзимни устимда яна ишлашим керак, деган фикр тинч қўймаяпти. Келажакда ҳуқуқ ёки таълим тизимларида ислоҳотларга ўз ҳиссамни қўшиш ниятим бор.

    Ҳамкорлик ҳақида

    Ўзбекистон ичида юриб давлатимиз қанчалик ривожланяпти, давлат бошқарувида қандай камчиликларимиз бор, деган саволларга жавоб топиш мушкул. Буни фақат давлатдан четга чиқиб, бошқа ривожланган давлатлар билан таққослаб кўриб, била оламиз. Шу маънода Давлат бошқаруви академияси ва Ли Куан Ю Давлат сиёсати мактаби ўртасидаги жуда муҳим ҳамкорлик қоғозда қолиб кетмаслиги лозим. Ўқитиш методикаси, таълим жараёнини келиб ўрганиб кетиш бошқа, талабанинг шахсан келиб ўқиб, ўрганиши бошқа. Ўзбекистондан четга чиқиш, анчайин кучли динамика билан тараққий этаётган мамлакат ҳавосидан нафас олиш, талабага келгусида ўз кўзи билан кўрган янгиликларини бизда ҳам жорий этишга кучли интилиш уйғотади. Шу жиҳатдан олиб қараганда иккинчиси кўпроқ манфаатли биз учун, деб ўйлайман. Мактабимизга қанча ҳамюртларимиз келишса, шунча хурсанд бўламан. Аммо ҳар иккиси тенг олиб борилса ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.

    Фото: Сайқалбек Аллаёровнинг шахсий архивидан

    Фото: Сайқалбек Аллаёровнинг шахсий архивидан

    Айнан шу ерда ўқиб, муҳитини билган одам сифатида айтадиган бўлсам, ҳамкорлик асосида келиб ўрганишда фақатгина ўқитиш методикасига эмас, балки қайси фанлар ўтилаётгани, агар шу фан ўтилса талабанинг қайси кўникмалари ривожланиши, фикрлаш доирасини қандай ўстириши мумкинлигига алоҳида эътибор берган маъқул. Чунки аҳамиятсиз, фақат назарияни ўз ичига олган, амалиётда қўллаш деярли имконсиз бўлган фанлардан кўра, жамиятдаги муаммоларга конкрет ечим топишга йўналтирадиган фанларни ўқитиш самаралироқ деб ўйлайман.

    21.01.2023, 17:50   Изоҳ (1)   64303
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 5314535920@telegram.org / 21.01.2023, 19:02

      Omad chet davlatda oʻqiyotganlarga..
      bizga ham nasib qilsing

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон дунёдаги энг катта қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этмоқда

    21.01.2023, 17:20

    Ўзбекистонда чакана савдо товар айланмаси ҳажми қарийб 320 триллион сўмни ташкил этди

    21.01.2023, 16:56

    Андижондаги чойхонада ёнғин содир бўлди (видео)

    21.01.2023, 16:24

    Восит Эргашев Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори ўринбосари этиб тайинланди

    21.01.2023, 14:50

    «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади

    21.01.2023, 14:32

    «Бир неча йил олдинги интервьюда «Ўзбекнефтгаз» вакили биздаги газ яқин 30–40 йилга етишини айтганди» — Бахтиёр Насимов

    21.01.2023, 14:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бу – Россия таъсиридан чиқишга ҳаракат”. Қозоғистоннинг “рус қўли тегмаган” янги қуроллари ҳақида нималар маълум?

    Дунё | 14 май, 19:35

    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

    Реклама | 14 май, 19:30

    Сергелида жойлашган омборхонада йирик ёнғир содир бўлди

    Ўзбекистон | 14 май, 19:25

    Давлат хавфсизлик хизматининг Call-маркази ишга тушди

    Ўзбекистон | 14 май, 19:15

    “Бугун, эртага ва жума куни Украина бўйича яхши янгиликлар кутилмоқда” — Трамп

    Дунё | 14 май, 19:01

    Жиззахда 4,7 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

    Ўзбекистон | 14 май, 18:45

    “Бу Coca-Cola’ни кимга улашмоқчисиз?” деган афсонавий кампания дунё бўйлаб ўзининг зафарли юришини давом эттириб, Ўзбекистонга етиб келди!

    Реклама | 5 май, 16:30

    “Муҳташам юз йил”нинг қайси актёри сериалдаги иштироки учун энг кўп гонорар олган?

    Лайфстайл | 14 май, 18:30

    Ўзбекистон ҳаёт сифати юқори мамлакатлар қаторидан жой олди — рейтинг

    Ўзбекистон | 14 май, 18:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.