Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—декабрь ойларида чакана савдо товар айланмаси 319 288,2 миллиард сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 12,3 фоизга ошган.
чакана савдо товар айланмаси ҳажмида 2021 йилга нисбатан Тошкент шаҳри (114,6 фоиз) энг юқори осишни кўрсатган.
Бундан ташқари, Наманган (114,2 фоиз), Сурхондарё (113,0 фоиз) ва Хоразм (112,6 фоиз) вилоятларида ҳам юқори ўсиш кузатилган.
Изоҳ (0)