• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон дунёдаги энг катта қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этмоқда

    Жорий йилнинг 20 январида Берлинда Green week - 2023 доирасида кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди остида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари стенди намойиш этилди.

    Германия озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги федерал вазири Жем Ўздемир, Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Януш Войтцеховский, Берлин мери Франциска Гиффай ва бошқалар кўргазма бўйлаб сайёҳатни айнан Ўзбекистон стендидан бошлади. Уларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бошчилигидаги  делегация кутиб олди.

    Ўзбекистон томон “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” стенди бўйлаб экскурсия давомида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда  мамлакатнинг қишлоқ хўжалигида мавжуд ишлаб чиқариш йўналишлари  билан таништирди. Меҳмонлар Ўзбекистон стендини катта қизиқиш билан кузатар эканлар, келгусида ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

    Меҳмонлар Ўзбекистоннинг сарҳил ва қуритилган меваларидан ҳамда миллий таомларидан татиб кўриб, юқори баҳо берди. 240 квадрат метр майдонга эга Ўзбекистон стендида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 60 дан ортиқ тадбиркорнинг миллий маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

    Жумладан: 227 турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари – сарҳил ва қайта ишланган мева-сабзавотлар, қайта ишланган сут ва гўшт маҳсулотлари, ёғ ва ёғ маҳсулотлари, салқин ичимликлар, қандолат маҳсулотлари, ун ва ун маҳсулотлари, маргарин маҳсулотлари ва бошқалар мазкур стендларда намойиш этилмоқда.

    “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” стенди ҳудудига ташриф буюрган барча меҳмонларни Ўзбекистондан келган  ошпазлар  тайёрлаган миллий таомлар: палов, сомса, патир нон ва бошқа таомлар билан сийланди ва стенд  жонли тарзда миллий мусиқа садолари остида намойиш этилди.

    Ўзбекистон делегацияси Нидерландия, Канада, Грузия, Польша, Мўғулистон, Латвия ва Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлари билан қизғин учрашувлар ўтказди. Шунингдек, Жаҳон банки, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси билан юқори даражада учрашувлар ўтказилди.

    Дастур режасига кўра иштирокчи давлат делегациялари вазирлари билан ҳам учрашув ва мулоқотлар амалга ошириш белгиланган. Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, чорвачилик, виночилик, ғалла ва ем-хашак экинларини етиштириш ва бошқа соҳаларда ўзаро тажриба алмашиш бўйича келишувларга эришилди.

    Нидерландия, Польша, Латвия ва Канада тадбиркорларининг Ўзбекистонга бизнес миссияларини ташкил этиш режалаштирилган. Ўзбекистон шароитида экинларнинг янги турларини етиштириш бўйича илмий ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган дастурлар доирасида олимларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Барча ҳамкорлар озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида ҳамкорликни оширишга тайёр эканини билдирди.

    Польша Бош вазири ўринбосари, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ тараққиёти вазири Хенрик Ковалчик билан тадбиркорлар ўртасида мулоқотни йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот институтлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, уруғчилик, иссиқхоналар, рақамлаштириш соҳаларида тажриба алмашишни назарда тутувчи ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Кўргазманинг биринчи куни якунлари бўйича Германия дўконларига сублимация усулида қуритилган ва қуритилган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш, Германиянинг  “Гирлос инжиниринг”  компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда музлатгичли омборхона қуриш, кооператив асосида мева ва сабзавотларни қайта ишлаш Бухерс компаниялари билан ҳамкорликда экспорт шартномалари имзоланди.

    Мазкур кўргазманинг аҳамиятли томони шундаки, бу ерда мамлкатимиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, ҳамкор ва шерикларни топиш ва амалий натижаларга эришиш учун истиқболли имкониятдир. Шу билан бирга бу каби тадбирлар айни мамлакат экспорт салоҳиятида ҳам муҳим ўрин тутади. Зеро қишлоқ хўжалигини яшил технология асосида ташкил этиш ва маҳсулот ҳосилдорлигини ошириш ҳам мамлкатимиз учун долзарб ҳисобланади.

    21.01.2023, 17:20   Изоҳ (0)   15671
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда чакана савдо товар айланмаси ҳажми қарийб 320 триллион сўмни ташкил этди

    21.01.2023, 16:56

    Андижондаги чойхонада ёнғин содир бўлди (видео)

    21.01.2023, 16:24

    Восит Эргашев Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори ўринбосари этиб тайинланди

    21.01.2023, 14:50

    «Тўмарис издошлари» жамоавий гуруҳлари фаолияти йўлга қўйилади

    21.01.2023, 14:32

    «Бир неча йил олдинги интервьюда «Ўзбекнефтгаз» вакили биздаги газ яқин 30–40 йилга етишини айтганди» — Бахтиёр Насимов

    21.01.2023, 14:11

    «Чиқиндини сувга ташлаб, ўз ҳаётимизга хавф туғдиряпмиз» — Бахтиёр Насимов ифлосланган қор ва музларни анҳорга ташламаслик кераклигини айтди

    21.01.2023, 13:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп ва Биньямин Нетаньяху Ғазодаги гуманитар вазият юзасидан тортишиб қолган

    Дунё | 8 август, 21:02

    АҚШ суд тизими маълумотлар базаси хакерлар хужумига учради 

    Дунё | 8 август, 20:50

    Жиддий фильмларнинг суратга олиш жараёнида юз берган кулгили воқеалар

    Кино | 8 август, 20:35

    Сунъий интеллект чатботлари билан доимий мулоқот психозни келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 8 август, 20:20

    “Реал Мадрид” Витиньяга қизиқиш билдримоқда

    Спорт | 8 август, 20:17

    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

    Реклама | 8 август, 19:30

    Самарқандда 2000 та дарахтни нобуд қилган масъул жазодан қочиш учун инспекторларга босим қилаётгани ростми?

    Ўзбекистон | 8 август, 20:10

    Жазирамада жоннинг ҳузури: уй учун қандай кондиционер танлаш керак?

    Маслаҳатлар | 8 август, 19:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.