Ахборот ва оммавий коммуникациялари агентлигида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот котиби Азиз Муродов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги шаҳарларнинг марказий кўчаларида ҳаракат тезлиги пасайтирилиши юзасидан саволларга жавоб берилди.
Қайд этилишича, Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёнига кўра, юқори тезлик чекланган кўчалар хатловдан ўтказилиб, тегишли белгилар босқичма-босқич ўрнатилади. Ушбу кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка мослаштирилади.
Тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр/соат тезликка мослаштирилгандан сўнг амалга оширилади. Кўчаларда тақиқловчи белгилар ўрнатилиши бўйича доимий оммавий ахборот воситаларида ва расмий сайтлар орқали фуқароларимиз ва жамоатчиликка маълумотлар бериб борилади.
Изоҳ (0)