Шавкат Мирзиёев 20 январь куни «Фтизиатрия ва пулмонология хизматини 2023–2026 йилларда янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжат кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сонини 1 миллионтагача етказилади. Бу касалликка чалинган шахсларни профилактик даволаш қамровини 21 мингтагача оширилади.
туберкулёз микробактериясини тезкор ген-молекуляр ташхислаш қамровини 120 мингтагача етказилади. Туберкулёз билан касалланган 18 минг нафар беморни дори воситалари билан таъминланади.
Хусусан:
- а) 1-қатор (дорига сезувчан туберкулёз билан касалланган беморлар) – 15 минг;
- 2 ва 3-қаторлар (дорига резистент туберкулёз билан касалланган беморлар) – 3 минг (2020-й. – 1,9 минг, 2021-й. – 2,3 минг);
- б) туман тиббиёт бирлашмаси томонидан аҳоли орасидан туберкулёз билан касалланишга мойиллиги бўлган хавф гуруҳига мансуб шахслар рўйхати шакллантирилади ҳамда:
- ўсмирлар ва катталар рентгенологик (йилига 3,5 миллион);
- болалар иммунологик (йилига 520 минг) текширувдан ўтказилади.
Изоҳ (0)