Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг қолдирилган 7-тур ўйинида «Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» 19 январь, пайшанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг биринчи бўлими «Тоттенҳэм» фойдасига ҳал бўлди. Деян Кулусевски ва Эмерсон Royal гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлимда эса «шаҳарликлар» «уйғонди». 51-дақиқада Хулиан Альварес, 53-дақиқада Эрлинг Ҳоланд гол уриб, мувозанатни тиклади. 63-дақиқада Риёд Маҳрез «Манчестер Сити»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90-дақиқада эса Маҳрез дублни расмийлаштирди.
Шу тариқа Пеп Гвардиола шогирдлари ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» очколари сонини 42 тага етказиб, 2-ўринни эгаллади. «Тоттенҳэм» эса 33 очко билан 5-поғонадан жой олди.
АПЛ
Қолдирилган 7-тур баҳси
19 январь, пайшанба
«Манчестер Сити» — «Тоттенҳэм» 4:2
Голлар: 0:1 – 44 Кулусевски, 0:2 – 45 Эмерсон, 1:2 – 51 Альварес, 2:2 – 53 Ҳоланд, 3:2 – 63 Маҳрез, 4:2 – 90 Маҳрез.«Манчестер Сити»: Эдерсон, Льюис (Уокер, 83), Стоунз, Аканжи, Аке, Гундўған (Бернарду Сильва, 81), Грилиш, Родри, Маҳрез, Ҳоланд (Рубен Диаш, 90), Альварес.
«Тоттенҳэм»: Льорис, Эмерсон (Ришарлисон, 78), Дайер, Дэвис (Лангле, 78), Ромеро, Перишич (Сессеньон, 69), Ҳёйберг, Бентанкур (Биссума, 75), Кулусевски, Сон Ҳён Мин, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Маҳрез (21), Ромеро (23), Ҳёйберг (31).
Изоҳ (0)