• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ангрен прокурорининг муҳокамаларга сабаб бўлган видеоси: аслида нима бўлган эди? (видео)

    Telegram’даги каналларда Ангрен шаҳри прокурори Улуғбек Ҳабилжоновнинг шаҳардаги 22-мактабдан туриб, масъулларга видеомурожаат қилгани, унда мактаб ҳудуди қордан тозаланмагани, ўқитувчилари эса ишга келмай маош олаётгани айтилганди.

    Мазкур видео қисқа фурсатда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин эътирозига сабаб бўлди. Ва кўпчилик прокурорни ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга даъват қилмоқда, деган фикрларни билдирди.

    Ҳилола Умарова.

    Ҳилола Умарова.
    Фото: Ҳилола Умарованинг шахсий Telegram каналидан

    Воқеага эътибор қаратган мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова вазият юзасидан Бош прокуратура раҳбарияти билан гаплашганини, ҳолат айни дамда назоратга олинганини ёзди.

    Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан педагог ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланганини эслатиб ўтаман. Ўқитувчи қадрланмаган юрт ҳеч қачон тараққий этмайди. Шу боис барчадан жумладан мутасадди раҳбарларимиздан бугун давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ўқитувчиларни улуғлаш ва жамиятда энг обрўли инсон қилиш давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаб, бу борада энг аввало ўзимиз ўрнак кўрсатишимизни сўраб қоламан, — деди вазир.
    2022 йилнинг декабрь ойида ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилмаслик хусусида гапириб, масъуллар мурожаат қилган Президент администрацияси ижро этувчи аппаратининг коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева «Энди бу ишларни тўхтатиш вақти келди. Чунки ўқитувчилар қадрини кўтармас эканмиз, ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тез орада қабул қилиниши кутиляпти», — деганди.

    Саида Мирзиёева.

    Саида Мирзиёева.
    Фото: Саида Мирзиёеванинг шахсий Telegram канали

    Саида Мирзиёева ўшанда ўзбекистонликларнинг фарзандига таълим бераётган ўқитувчилар йиллар давомида ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳимоясиз, қадрсиз бўлганини қўшимча қилганди.

    Ўқитувчилардан йиллар давомида фаррош, комиссияга хизмат кўрсатувчи официант, бўш залларни тўлдирувчи «массовка» сифатида фойдаланилди. Афсуски, фарзандларимизга таълим бераётган ўқитувчилар йиллар давомида ҳақ-ҳуқуқсиз, ҳимоясиз, қадрсиз бўлди. Улардан боғбон, фаррош, мактабга келган комиссияларга хизмат кўрсатувчи официант, зерикарли тадбирларда бўш залларни тўлдирувчи «массовка», матбуот нашрларига мажбурий обуначи, тунги навбатчи ва мактаб қоровули сифатида фойдаланилди, — деганди Саида Мирзиёева.
    Кўп ўтмай Ангрен шаҳри прокурори айтган гаплари учун узр сўраб чиқди. Ва ўқитувчи-мураббийларга нисбатан ҳурмати чексиз эканини қўшимча қилди.
    Сўзим аввалида ўқитувчи ва мураббийларга чуқур ҳурмат сақлаган ҳолда улардан узр сўраб қоламан. Хабарингиз бор, кеча ижтимоий тармоқларда менинг Ангрен шаҳридаги 22-сонли умумтаълим мактаб ҳудуди қордан тозаланмаганлиги бўйича қилган видеохабарим тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Жорий йилнинг 18 январь куни шаҳар ҳудудидаги мактабларнинг ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш мақсадида шаҳарда 4 та сектор раҳбари билан мактабларда ўрганиш олиб бордик. 22-сон умумтаълим мактаб ҳудудида бўлган вақтимизда мактаб ҳудуди қорлардан тозаланмаганлиги ва ўқув жараёнида ўқитувчи ва ўқувчиларнинг соғлиғига хавф туғдиришини инобатга олиб, Telegram ижтимоий тармоғида маъмуриятга мактабда тозалаш ишларига масъул ишчилар ҳам ишни бажармаганлигини билдириб, буни бартараф қилиш лозимлигини айтганман.

    Аслида мен мактаб ҳудудини ўқитувчи мураббийларимиз эмас, балки ушбу ишга масъул шахслар (фаррош ваҳоказо) бажаришини ташкиллаштиришни сўраганман. Мен, ушбу ҳолатдан қаттиқ афсусдалигимни билдириб, бизга таълим бериб келаётган ёш авлодни тарбиялашда жонбозлик кўрсатаётган барча ўқитувчи ва мураббийлардан узр сўраб қоламан, — деди такрорий видеомурожаат қилиб чиққан прокурор.

    Ангрен шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Гулшода Шаҳанованинг «Дарё»га билдиришича, прокурорнинг мактаб ҳудуди қордан тозаланмагани айтилган видеохабар шаҳар масъуллари учун ташкил қилинган «Ангрен жараён» гуруҳига юборилган.

    Фото: Ангрен шаҳар ҳокимлиги
    Бу гуруҳга шаҳар ҳокими, прокурор ва ИИБ раҳбарларидан тортиб, маҳалладаги хотин-қизлар фаолларигача жалб қилинган бўлиб, гуруҳда тахминан 300-400 нафар кузатувчи бор. Гуруҳга ҳудуддаги муаммолар ташланади ва масъуллар эътибори қаратилади. Шунингдек, интернет сайтларида, Telegram каналларида чиққан хабарлар ҳам ташланиб, муаммога ечим топилади. Прокурорнинг видеохабари ҳам шу гуруҳга муҳокама учун юборилган бўлиб, бу орқали масъулларни эътиборли бўлишга чақириш мақсад қилинган, — дейди шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.
    Масъулнинг қўшимча қилишича, прокурорнинг видеомурожаатида хулоса қилиши кераклиги айтилган Салим ака бу — шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Салим Анорбоев, Алимжон ака эса Алимжон Асқаров бўлиб, шаҳар ХТБ мудири вазифасини вақтинча бажарувчи ходим бўлган.
    Ўша куни ҳоким ва прокурор, ИИБ раҳбари мактабга борганида 68 нафар ўқитувчидан атиги 5 нафари ишда бўлган. Прокурор ўқитувчилар ишга келмагани учун бекордан бекор ойлик олиб ётишибди деган гапни айтган. Аслида қорни ўқитувчилар тозаласин демаган. Мактабда 10 нафар техник ходим бўлган. Шулар орқали тозалаш назарда тутилган, — дейди Гулшода Шаҳанова.

    Прокурорнинг видеочиқишидан сўнг Telegram каналларида ўқитувчиларнинг мактаб ҳовлисини қордан тозалаётгани тасвирланган фотолар ҳам тарқалди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Кўпчилик мазкур фотоларни айнан Ангрен шаҳар прокурорининг қилмиши деб изоҳлаган бўлса, масъуллар, хусусан, Тошкент вилояти прокуратураси ҳам мактаб ҳовлисидаги қорлар махсус техникалар ёрдамида, шунингдек, Ободонлаштириш ходимлари кўмагида тозаланганини маълум қилди.

    Фото: Telegram

    «Дарё» нашрининг бу ҳақдаги саволига жавоб берган Ангрен шаҳридаги 22-мактаб раҳбарияти эса мактаб ҳовлисини муздан тозалаётган ўқитувчилар сурати айнан шу мактабда тасвирга олинганини, ўқитувчилар ўз хоҳиши билан тозалаш ишларини қилганини, шу пайтга қадар ҳам бундай ҳашарлар бўлганию, ўқитувчилар бундан норози бўлмаганини билдирди.

    20.01.2023, 23:09   Изоҳ (3)   48619
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (3)

    Кириш
    1. sayedshukurov@gmail.com / 21.01.2023, 22:26

      укишниям билмайди шекилли

      Жавоб бериш
    2. sayedshukurov@gmail.com / 21.01.2023, 22:25

      гаплар ва сузларни амаллаб кадр ортида тугри укябди лекин

      Жавоб бериш
    3. sayedshukurov@gmail.com / 21.01.2023, 22:24

      Бу прокурорни кузидан куриниб турибди иккиюзламачилиги

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада ЙПХ инспектори машинасини пиёдалар ўтиш жойида қолдирди

    20.01.2023, 22:31

    Ўзбекистонда ходимлар давомати ва иш вақти ҳисоби табели электрон шаклда қайд этиб борилади

    20.01.2023, 22:07

    Ўзбекистонда соатига 60 км тезлик бўйича йўл белгилари қачондан ўрнатилади?

    20.01.2023, 21:30

    Ўзбекистонда лоукостер форматидаги авиакомпания иш бошлади

    20.01.2023, 21:18

    Ўзбекистондаги олийгоҳ ва лицейларда дарслар 23 январдан анъанавий тарзда бошланади

    20.01.2023, 20:35

    Ўзини ўзи енгган тадбиркор, қариндошига ёрдамлашган ҳакам, тугатилган корхонанинг иштироки — 20 январдаги шубҳали тендерлар

    20.01.2023, 20:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Ҳисобот учун фуқаронинг рухсатисиз ишга жойлаштириб қўйиш давом этмоқда. Хўш, бундай ҳолатда нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40

    “Электр токи узилишидан кўрилган зарарни қоплаш механизми жорий этилиши зарур” — тадбиркор

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:25

    Ҳатто юлдузлар ҳам ашаддий мухлис боълади: севимли санъаткорлари билан учрашганда оъзини ёъқотиб қоъйган машҳурлар

    Кино | 18 июл, 19:17

    Ўзбекистонда ўн мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин маоши ундириб берилди

    Ўзбекистон | 18 июл, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.