«Ювентус» клубига янги президент ва директорлар тайинланди.
18 январь куни Туринда «Ювентус» акциядорлари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда директорлар кенгашига янги аъзолар тайинланган.
«Ювентус»нинг 63,8% акциясига эгалик қиладиган Эхор компанияси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича директорлар кенгаши аъзолари тайинланган. Улар: Фиоранна Виттория Негри, Маурицио Сканавино, Жанлука Ferrero, Диего Пистоне ва Лаура Капелло.
Италиялик тадбиркор Жанлука Ferrero «Ювентус»нинг янги президентига айланди, Сканавино эса ижрочи директор лавозимида ишлайди.
Аввалроқ «Ювентус»нинг собиқ президенти Андреа Анелли, спорт директори Павел Недвед ва раҳбарлар истеъфога чиққанди. Улар ҳисоботлардаги қоидабузарликлар ва бюджетни тақсимлашдаги муаммолар боис прокуратура томонидан тергов қилинаётгани айтилганди.
Изоҳ (0)