«Манчестер Сити» «Наполи» вингери Хвича Кварацхелияга қизиқиш билдирмоқда.
Daily Mail нашрининг хабарига кўра, инглиз клуби 21 ёшли футболчини кузатмоқда. Хвича 2022 йил ёзида «Наполи» сафига ўтган эди.
Жорий мавсум грузиялик футболчи «Наполи» сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 10 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)