Ўзбекистонда 2022 йилда 102 тизими Call-марказларига 2 миллион 864 минг 778 та қўнғироқ бўлди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги Call-марказлар 2020 йил сентябр ойидан 2021 йил якунига қадар уч босқичда ишга туширилган. 2022 йил якуни бўйича 102 Call-маркази томонидан қабул қилинган қўнғироқлар сони – 2 миллион 864 минг 778 тани ташкил этган.
102 тизими замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва геоахборот тизимлари билан жиҳозланган. Тизим ягона кластер ва платформага бирлаштирилган. Ахборот хавфсизлиги таъминланган бўлиб, домен назорат тизими билан дастурий-техник ҳимояланган.
Тизимга нафақат ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар, балки кўмакка муҳтож шахслар, хусусан, қариялар ҳам қўнғироқ қилиб туради. Бундай вазиятда хабарлар манзил бўйича профилактика инспекторларига етказилади ва зарурий ёрдам амалга оширилади.
Изоҳ (0)