Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан саримсоқнинг «Жануб» номли янги нави яратилди. Бу ҳақда EastFruit хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Маълум бўлишича, янги навнинг бошқаларидан асосий устунлиги эртапишарлигидир, унинг тайёр ҳолатга келиши 200—215 кунни ташкил этади. Бу нав жуда ҳосилдор, пиёз бошлари йирик-йирик, пиёзчалар сони 13 та бўлади.

«Янги нав – экспортбоп ва сақлаш муддати ҳам яхши, сентябр-октябр ойларигача бемалол туради», — дейди «Жануб» нави муаллифи, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти илмий ходими Баҳодир Саломов.

Агар ушбу нав қишки саримсоқ сифатида сентябр ойининг биринчи ўн кунлигида экилса, унинг ҳосилини келгуси йил март ойининг учинчи ўн кунлигидан бошлаб апрель ойининг биринчи ўн кунлигигача бўлган даврда, яъни, бошқа навларга нисбатан 20—25 кун эрта йиғиб олиш мумкин.

«Интеллектуал мулк агентлигига барча ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда нав учун патент олдик. Эндиги вазифамиз — янги навнинг уруғчилигини йўлга қўйишдир», — дейди Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти илмий котиби Фахриддин Расулов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Крипто
Бир ҳафтада Binance криптобиржасидан 2 млрд доллардан ошиқ маблағ чиқиб кетди