«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳамон «Реал»га ўтишни орзу қилмоқда, дея хабар беради The Athletic.
«Реал» Мбаппенинг эҳтимолий трансферини ОАВ муҳокама қилишини хоҳламаяпти, шунинг учун бу хабарларни рад этмоқда. 2022 йил ёзида Килиан билан шартнома имзолай олмаган мадридликлар энди эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилмоқда.
«Қаймоқранглилар» ва Мбаппе вакиллари ёздан буён алоқада бўлиб турибди. ЖЧ-2022 дан сўнг томонларнинг трансфер борасидаги музокараларида силжиш кузатилган.
Килиан январда «ПСЖ»дан кетмайди. Балки, келаётган ёзда ҳам ўтиш амалга ошмаслиги мумкин. Бироқ, клубдагилар ҳужумчининг «Реал»да ўйнаш орзуси борлигини билади. Ҳозирда Мбаппе ва «ПСЖ» ўртасидаги муносабатлар кескинлашган.
Франциялик футболчи жорий мавсум Париж клуби сафида Лига 1 да 17 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)