Камерун футбол федерацияси президенти Самюуэль Этo‘о «Барселона»дан «Интер»га ўтиши ҳақида гапирди.
Каталонияликлар камерунлик футболчини 2009 йилда «нераззурилар» ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичга алмаштирганди. Шунингдек Милан жамоаси 46 миллион евро пул ҳам олганди.
«Менга шу вақтга қадар миннатдор бўладиган имконият берилганди. Златан Ибраҳимович билан рокировкамиз футбол тарихидаги энг яхши иш бўлган. ‘Интеръга ўтганимда Массимо Мораттига Чемпионлар Лигасини ютиш учун менга 2 йил вақт сўраганман», — дейди Самюуэль.
«Интер» 2009/10 йилги мавсум Чемпионлар Лигаси финалида «Бавария»ни мағлуб этиб, совринни қўлга киритганди. Этo‘о мусобақада 2 та гол урган: биринчисини — гуруҳ босқичида «Рубин»га, иккинчисини — 1/8 финалда «Челси» дарвозасига.
Изоҳ (0)