«Манчестер Юнайтед» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Алехандро Гарначо қатор топ-клублар қизиқишига сабаб бўлмоқда.
The Independent нашрининг хабар қилишича, аргентиналик футболчига «Реал» ва «Ювентус»дан қизиқиш бор. Ҳар икки клуб футболчининг манкунианлар жамоасидаги ҳолатини кузатиб бормоқда.
18 ёшли Гарначонинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Клуб яқин кунларда Алехандро билан узоқ йилга мўлжалланган шартнома имзолашни мўлжал қилган.
Гарначо жорий мавсум «Юнайтед» сафида 17 та ўйин ўтказиб, учта гол ва олтита голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳ (0)