Профессионал бокснинг супер ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Бектемир Мелиқўзиев (10-1, 8 КО) ўзининг навбатдаги жангини 28 январь куни АҚШда ўтказади.
Калифорния штатидаги Инглвуд шаҳрида ўтадиган бокс оқшомида ўзбекистонлик боксчига америкалик Улисес Sierra (17-2-2, 10 КО) рақиб бўлади.
Жанг супер ўрта вазн тоифасининг вакант бўлган WBA Америка минтақавий камари учун кечади.
Мелиқўзиев сўнгги жангини 2022 йилнинг декабрида ўтказиб, унда босниялик Сладан Янянинни учинчи раундда муддатидан аввал мағлуб этганди. Sierra учун эса бу 2021 йилнинг октябридан кейинги дастлабки жанг бўлади.
Изоҳ (0)