Ўзбекистон президентининг Сингапурга расмий ташрифи арафасида бўлиб ўтган икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган Ўзбекистон—Сингапур бизнес-форумида Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов интервью берди.
Унинг айтишича, давлат раҳбари ташрифи доирасида 2 та йирик битимга қўл қўйилган.
«Биринчиси, Ўзбекистон—Сингапур савдо палатаси ташкил қилинди. Айнан шу савдо саноат палатаси аъзолари Ўзбекистондаги йирик корхона ва Сингапурдаги компанияси таъсисчи сифатида киритилди. Товар айланмаси 500 миллион доллардан кам бўлмади. Уларнинг асосий вазифаси – қуритилган мева, сабзавот, дуккакли ўсимликлар ва товуқ гўштини импорт қилиб, Хитой бозорига олиб кириш», — дейди у.
Даврон Ваҳобовнинг айтишича, битимлардан иккинчиси — бизнес инкубатор тузилган.
«Ишлаб чиқарувчилар уюшмаси 1932 йилда Сингапурда ташкил топган. Унга 5000 га яқин ишлаб чиқарувчилар аъзо бўлган. Биз ёшлар малакасини оширишни кўзлаяпмиз. Йилнинг биринчи 6 ойлигида 50 га яқин ёшлар 2 ҳафталик курсларда қатнашишини режалаштиряпмиз», — дейди Савдо-саноат палатаси раиси.
Изоҳ (0)