Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳаммага маълумки, жигар ўз-ўзини даволовчи органдир. Бироқ ушбу табиий фильтр барча токсинларни муваффақиятли олиб ташлаши учун унга ёрдам керак. Жигар билан боғлиқ камчилик кўплаб муаммоларга олиб келади: метаболик бузилишлар, гормонал номутаносиблик, холестерин даражасининг кўтарилиши ва бошқалар. «Новий очаг» нашри жигарни тиклашга ёрдам берадиган маҳсулотлар номини санаб ўтди.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Лавлаги

Замонавий тадқиқотлар лавлаги гепатопротектив хусусиятларга эга эканини тасдиқлайди. Унинг таркибидаги моддалар эркин радикалларни олиб ташлашга, яллиғланишни камайтиришга, сафро ҳаракатига ва холестеринни чиқариб ташлашга ёрдам беради.

Саримсоқ

Саримсоқ ёғли жигар касаллигига қарши курашишда ёрдам бериши аллақачон исботланган. Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, у вазн ортишининг олдини олади ва тана вазнини камайтиришга ёрдам беради.

Ёғли балиқ

Ёғли балиқларнинг барча навларидан ҳафтада икки-уч марта истеъмол қилиш керак. Балиқ ёғи жигар фаолиятини рағбатлантиришга ёрдам беради.

Сули ёрмаси

Сули ёрмаси фойдали маҳсулотдир. Унинг таркибида бета-глюканлар — жигарни ичкаридан тиклайдиган, организмдаги ёғ миқдорини камайтирадиган, диабетни назорат қилиш ва семиришни олдини олишга ёрдам берадиган табиий полисахаридлар мавжуд. Бундан ташқари, сули ҳазм қилиш жараёнида иштирок этадиган соғлом клетчаткалар манбаи ҳисобланади.

Авокадо

Бу сеҳрли мева таркибида монотўйинмаган ёғлар мавжуд бўлиб, улар жигар шикастланишини секинлаштиради ва уни тиклашга ёрдам беради. Авокадо зарарли моддаларни фильтрлаш ва жигар ҳужайраларини эркин радикаллардан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

Зайтун ёғи

Зайтун ёғи тўйинмаган ёғ кислоталарни ўз ичига олади, улар оксидловчи стрессни бартараф этади, токсинларнинг табиий фильтрини тозалайди ва жигар фаолиятини яхшилайди.

Ёнғоқлар

Рациондаги ёнғоқлар жигар фаолиятини рағбатлантиради. Организм ёнғоқларни Э витамини, рух, темир, селен, магний, марганец ва тўйинмаган ёғли кислоталарнинг юқори миқдори учун яхши кўради.

Резаворлар

Жигар учун резаворлар фойдали ҳисобланади. Қулупнай, малина таркибидаги моддалар жигарни тозалашга мукаммал ёрдам беради. Аммо ошқозон яраси ёки гастрит билан касалланганлар бу резаворлардан эҳтиёт бўлиши керак.

Дуккаклилар

Нўхат, ловия холин, рух, темир, клетчатка ва леситинга бой. Дуккаклилар жигар учун жуда фойдали бўлган оқсилларни ўз ичига олади. Саломатлик учун уларни ҳафтасига икки-уч марта истеъмол қилиш тавсия этилади.

Зарчава

Бу зираворни барча таомларга қўшиш мумкин. У кучли гепатопротектив хусусиятларга эга бўлган куркуминни ўз ичига олади. Куркумин жигарни касалликлардан ҳимоя қилади, бу тўқималарни шикастланишга ва яллиғланишга чидамли қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди