Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» нашри 17 январда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

Россия Қуролли кучлари таркиби 1,5 млн кишига етказилади ва жанговар таркиб кучайтирилади

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Қуролли кучлар таркибини 1,5 миллион кишигача ошириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди ва қатор вазифаларни илгари сурди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Унда вазир масъулларга Карелия республикасида армия корпусини шакллантириш, қуруқликдаги қўшинлар таркибида учта мотоўқчилар дивизиясини ва иккита ҳарбий-десант қўшинлари дивизиясини шакллантиришни ҳамда Ҳарбий-денгиз флоти, Ҳаво-космик кучлари ва Стратегик мақсадли ракета қўшинлари жанговар таркибини кучайтиришни топширди.

Шунингдек, у иккита — Москва ва Ленинград ҳарбий округларини яратишни буюрди.Россия қуролли кучлари таркиби, сони ва тузилмасига киритиш таклиф этилган ўзгаришлар 2023—2026 йилларда жорий қилиниши режалаштирилмоқда.

21 декабрь куни Шойгу Россия қуролли кучлари сонини 1,5 миллион кишига, шу жумладан, 670 минг контракт аскарига етказиш кераклигини айтган эди. 1 январь куни Россия президенти Владимир Путиннинг «Россия Федерацияси Қуролли кучлари штат сонини белгилаш тўғрисида»ги фармони кучга кирди, унга кўра, Россия қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари сони 1 150 628 киши деб белгиланган.

АҚШ Хитой билан Украинадаги урушни муҳокама қилмоқчи. Хитой Россияга ёрдам кўрсатмаслик позициясини қабул қиладими?

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 5—6 февраль кунлари Хитойга ташриф буюради ва у ерда Хитой ташқи ишлар вазири Син Ганг билан учрашади. Улар қатор масалалар фонида Украинадаги урушни муҳокама қилади, деб хабар бермоқда Politico нашри.

Икки давлат расмийларининг ўртасидаги музокаралар Индонезиядаги G20 саммитида бошланган фикр алмашувининг давоми бўлади. Аввалроқ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Блинкен Хитойга ташрифи чоғида Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақида гапиришини маълум қилганди.Унинг сўзларига кўра, АҚШ Хитой Москвани қўллаб-қувватламаслиги ва Россияга жумладан, санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам кўрсатмаслигига умид қилмоқда.

Маълумот учун Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг ишончли ёрдамчиси Син Ганг ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллагунга қадар АҚШда элчи бўлиб ишлаган. Аввал у АҚШ президенти Жо Байденнинг ташқи сиёсатини танқид қилганди. Воқеалар ривожини кузатамиз

Украина ўз қарши ҳужумини бошлаш учун ғарбдан 100 та танк керак. Аммо ҳаммаси, 2023 йилнинг баҳоридаги муносиб тайёргарликка боғлиқ

Лондондаги Халқаро Стратегик Тадқиқотлар Институти (IISS) экспертларининг фикрича, Украинага ўзининг қарши ҳужумини бошлаш учун Ғарбдан 100 га яқин танк керак, деб ёзади The Guardian.

Британия ҳарбий разведкасининг собиқ раҳбари Фил Осборн ҳам ушбу ҳисоб-китобларни маъқулламоқда, аммо ҳаммаси 2023 йил баҳорида Киевнинг муносиб тайёргарлиги, яхши таъминот ва ҳарбий режаларига боғлиқ бўлади, деб таъкидлади газета.

Аввалроқ Британия Украинага 14 та Challenger 2 танкларини ваъда қилганди, Польша эса Киевга яна 14 та немис Леопард 2 танкини жўнатмоқчи, аммо бунинг учун Германия розилиги керак. Айни пайтда Украина томони 300 та танк ва камида 600 та жанговар техника сўрамоқда. IISS маълумотларига кўра, НАТОнинг 13 давлати армиясида ҳозир 2300 дан ортиқ Леопард 2 танклари бор

Америкалик ёзувчи Тошкентнинг бўлажак ҳокимига мурожаат йўллади

«Ўткан кунлар» романини инглиз тилига таржима қилган Америкалик ёзувчи Марк Риз Twitter’даги саҳифасида Тошкент шаҳрининг янги тайинланадиган ҳокимига мурожаат қилди.

Мурожаатда шаҳардаги одамларнинг яшаш тарзини қулайлаштириш бўйича таклифлар берилган. Буларнинг барчасини Тошкентга катта меҳр қўйган инсон сифатида айтяпман», — деб ёзади Марк Риз Twitter’да.

Марк Ризнинг фикрича, Тошкент шаҳрида бир қатор ишларни амалга ошириш керак.

«1-навбатда, Йўллар таъмири ва жамоат транспортини яхшилаш.Яшил зоналарни кенгайтиринг.Тошкент Дубай эмас, сизда сув ҳавзалари бор.

Дарахтлар масаласи

Ҳеч ким сизни ўша баланд бинолар учун эслаб қолмайди. Шахматчилар уларга соя-салқин жой берган ҳокимни дуо қилади, осмонўпар бино қурганни эмас. Буни ҳатто чор Россияси губернаторлари ҳам тушунган. Вазиятни яхшилаш, яшил парклар яратиш учун Япония, Европа Иттифоқи, АҚШ, Хитойдан дарахтзорлар олиб келинг.

Темурийларнинг ўзига хосликларидан бири ҳам айнан яшил майдонлар бўлган — Темур каби бўлинг.

Жамоат транспорти

Кондиционер ва иситиш тизимига эга трамвайларни қайтаринг. Монорельс (бир изли темир йўл) тизимини қуринг. Иқтисодиётнинг драйверларидан бири бўлган соҳа бўйича йирик инфратузилма режасини истасангиз, жамоат транспорти — қулай вариант.

Урбан экспертиза

Кейинги масала оғриқли, лекин агар сиз шаҳарни реконструкция қилмоқчи бўлсангиз, совет давридан қолган ҳамма иншоотларни ҳам сақлаб қололмайсиз. 14 қаватли турар жойлар энергияни еб ташлайди. Сув танқис ҳудудлардаги бинолар баланд эмас, паст бўлиши керак.

Бу кўринишдаги бинолар 1966 йилги зилзиланинг натижаси ҳисобланади — советча «ривожланиш». Реконструкция қилинмаган улкан бинолар бу — фалокат учун рецепт, холос. АҚШнинг Аризона штатидаги Феникс шаҳри бу бўйича жуда яхши мисол бўла олади. Янги ҳоким бу — имконият.

Шаҳар ҳокимияти муаммоларга ечими бўлган мустақил экспертларни жалб этиши керак. Бошқа давлатга кўчиб ўтмоқчи бўлган одам, аввало, иккита нарсага эътибор қаратади: таълим ва яшаш сифати. Айни дамда Тошкент — ҳамма тузатишни истайдиган синиқ ойна».

Марк Риз муаммоларни санашдан ташқари, шаҳарсозлик бўйича ўз таклифларини ҳам берган. Хусусан, у Қўқон шаҳри маркази ва Тошкентдаги Адиблар хиёбонини қайта қуриш юзасидан режаларини тақдим этган. «Бунда Аризонадаги Аркосанти шаҳридан илҳомландим», — дейди Риз.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов