Фарғона, Бухоро, Сирдарё вилоятларидаги боғча ва мактабларда қишки таътил 18 январгача узайтирилди.
Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг билдиришича, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим соҳасидаги ваколатларига асосланиб, вилоят ҳудудида совуқ об-ҳаво шароити сақланиб қолаётганидан келиб чиқиб, вилоятдаги 975 та умумтаълим мактабларида, президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳамда барча мактабгача таълим муассасаларида қишки таътил узайтирилди.
Ўқув машғулотлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади. Бундан аввал қишки таътил 16 январга қадар давом этиши белгиланганди.
Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида шу сабабга кўра таътил муддати 18 январгача узайтирилгани қайд этилган.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вилоятдаги мавжуд 325 та мактаб ва 199 та боғчада дарс ҳамда машғулотлар 18 январдан бошланишини белгилаш қарори нафақат таълим муассасалари маъмурияти, балки ота-оналар ва педагогик таркиб билан маслаҳатлашилган ҳолда қабул қилинди.
Изоҳ (0)