• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ўлиб қолсам керак, деб ўйлаган кунларим ҳам бўлган». Голливуд актрисалари энг қийин ролларга қандай тайёрланишади?

    Агар замонавий актрисаларнинг Голливудни забт этиш учун ширин табассум ва истеъдод билан матнни талаффуз қила олиши етарли деб ўйласангиз, унда жуда қаттиқ адашасиз.

    Скарлетт Йоханссон

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2010 йилда «Қора бева» номи билан машҳур бўлган Наталя Романова ролини ўйнаганидан бери актриса доимий жисмоний формада. Ахир у ўзининг суперқаҳрамони билан яқин бўлиб қолган: 2010 йилда суратга олинган фильмдан кейин «Қасоскорлар», «Биринчи қасоскор: ўзга уруш», «Қасоскорлар: Алтрон даври», «Биринчи қасоскор: қарама-қаршилик» ва «Қасоскорлар: абадий уруш» фильмлари пайдо бўлди. Актриса аллақачон доимий машғулотларга ўрганиб қолган, аммо «Қурол шарпаси» фильми учун у бошқа кўникмалар – қурол ишлатишни ўрганишига тўғри келган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Йоханссон ўзининг «Қурол шарпаси» фильмига тайёргарлик жараёнини «кўп машқлар, кейин эса мен илгари ҳеч қачон қилмаган тактик машғулотлар, жиддий қуроллар билан тўлиқ ишлаш учун ҳамма бинони тарк этиши» деб таърифлайди. Бу машғулот ҳақиқатан ҳам хавфли бўлганга ўхшайди. Шунга қарамай, Скарлеттнинг фикрига кўра, бу қатъий тартибдан кўра қизиқарлироқ эди. Актриса унга шундай таъриф беради: «Эркакдек машқ қилиш, қуён каби овқатланиш».

    Ума Турман

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Машҳур Квентин Тарантино фильмлари сериясида Келин образини экранда гавдалантириш учун Ума Турман нафақат шафқатсиз тўда раҳбарини йўқ қилиш, балки тўдадаги барчани мағлуб этиш учун шундай жанговар маҳоратга эга бўлиши керак эди. Бундан ташқари, у чет тилини ўрганишига ҳам тўғри келган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Интервьюлардан бирида режиссёр унга қандай талаблар қўйганлиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан, актриса шундай жавоб беради: «Кунг-фунинг учта услуби, қилич жангининг иккита услуби, пичоқ отиш, пичоқ билан жанг қилиш, қўл жанги, япон тилини ўрганиш. Бу шунчаки абсурд эди».

    Албатта, «абсурд»дан юқори сифатли ва муносиб нарса туғилиши учун узоқ вақт керак бўлди. Турманнинг сўзларига кўра, у жанг санъати устаси билан бўладиган машғулотларга зўрға борган — ҳеч қандай енгиллик берилмаган ёки машғулотлар бекор қилинмаган: «Улар мени ҳафтасига 5 кун 3 ой давомида эрталаб соат 9 дан кечки 5 гача машқ қилдиришди. Биз ҳеч қачон кеч бошлаб, эрта тугатмаганмиз».

    Анжелина Жоли

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Анжелина Жоли нафақат пухта тайёргарлик кўришни талаб қиладиган ролларга интилади, балки уларни мустақил равишда мураккаблаштиради. Актриса бош ролни ўйнаган «Лара Крофт: даҳма талончиси» фильми режиссёрининг айтишича, суратга олиш бошланишидан олдин Жолига у ўзлаштириши керак бўлган жанговар техникалар рўйхатини кўрсатган. У кўплаб нарсаларни ўз ичига олган — отда юришдан тортиб, таёқ билан жанг қилишгача.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жоли жуда кўп машқ қилишни ёқтириши аниқ. Етти йил ўтгач, у «Солт» (2010) фильмида ишлаётганда иккита янги ҳарбий тизимни ўзлаштирди. «У муай-тай ва крав-мага (Исроил томонидан ишлаб чиқилган ҳарбий қўл жанги тизими) комбинациясида ўқитилган, — дейди фильмнинг каскадёр ўқитувчиси Саймон Крейн. — Дастлабки босқичларда ҳафтасига тахминан 3-4 марта 2 соатдан машқ қилдик. Суратга олиш бошланганда тушлик танаффусларида ёки дам олиш кунларида шуғулланганмиз».

    Натали Портман

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Натали Портман Даррен Аронофскийнинг «Қора оққуш» фильмига тайёргарлик жараёнини шундай таърифлайди: «Мен, албатта, ўламан деб ўйлаган кунлар ҳам бўлди». «Оққуш кўли»да иккита марказий ролни ўйнаш учун тайинланган руҳий жиҳатдан беқарор балерина ролига тайёргарлик кўриш учун Портман бир йилини балет маҳоратини ривожлантиришга сарфлади. Ҳар куни у 5 соатдан шуғулланди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шундай қилиб, суратга олиш бошланиши билан кунлик 5 соатлик балет машғулоти 16 соатга айланди. Хореография залида жадал ўқиётган Портман, шунингдек, энг қаттиқ диетага риоя қилди, бу эса унинг 9 килога озишига олиб келди.

    Женнифер Лоуренс

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ҳаёт-мамот ўйинлари» франшизасида харизматик Китнисс Эвердин ролини ўйнаш учун Лоуренс нафақат барча актрисалик маҳоратини ишга солиши, балки ҳафтасига 6 кунни ҳамма ҳам қила олмайдиган машғулотлар учун спорт залида ўтказиши керак эди. Албатта, асосий машғулотлар ҳам бор эди: кардио машғулотлари ва спринтлар. Аммо улардан ташқари, ёш актриса ҳақиқий жанг қилиш маҳоратини ўрганди (ҳеч бўлмаганда у камонни профессионал тарзда ишлата олиши керак эди).

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Актриса тан олганидек, унинг кундалик фаолиятига қояга тирмашиш, дарахтга чиқиш, жанг қилиш, югуриш ва парашютдан сакраш кирарди. Кўринишидан, бундай реал тайёргарликнинг бир қисми сифатида Лоуренс ўрмонда ухлаши керак эди. Гарчи ўша пайтда ухлаш учун вақт ҳам тополмаган.

    Мавзуга доир:

    • Бошқа актёрни тасаввур қилолмайдиган даражада қойилмақом ижро этилган машҳур роллар
    • Тасодифми ёки кўчирма? «Уэнздей» сериали воқеалари машҳур фильмларни ёдга солмоқда
    • 2023 йилда шов-шувли муҳокамаларга сабаб бўлиши кутилаётган янги фильмлар

    15.01.2023, 15:22   Изоҳ (0)   37048
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Каан Урганжиўғли янги лойиҳада суратга тушди, «Сипоҳий» сериалининг режиссёри ўзгарди. Турк киноси янгиликлари

    15.01.2023, 11:50

    Instagram: Қизалоғини туғуруқхонадан олиб чиққан Жаҳонгир Хўжаев, 60 кишига егулик тарқатган Луиза Расулова, синглиси учун сюрприз тайёрлаган Озода Нурсаидова

    14.01.2023, 22:51

    Ҳечдан кўра кеч яхши: 40 ёшдан кейин она бўлишга қарор қилган машҳурлар (фото)

    14.01.2023, 19:56

    Кейт Миддлтоннинг гўзаллик сирлари: Терининг ёш кўринишини сақлаб қолишга ёрдам берадиган 3 та маслаҳат

    14.01.2023, 17:54

    Фото: 10 йил ичида умуман ўзгармаган Голливуд юлдузлари

    14.01.2023, 09:58

    Голливуд юлдузи Бен Аффлек пончикларни сотиш хизматида ишлаб кўрди

    13.01.2023, 19:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.