Намангандаги кўп қаватли уйларнинг бирида электр шит ёниб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ФВБ матбуот хизматининг хабар қилишича, 14 январь куни соат 17:13 да шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимига «Шодлик» МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйнинг электр тарқатиш қутиси ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан ёнғин қутқарув экипажи соат 17:22 да воқеа жойига етиб борган.
Электр тарқатиш қутисида содир бўлган ёнғин ён атрофдаги фуқаролар томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Изоҳ (0)