Футбол бўйича Англия Премер Лигасининг 20-турида «Челси» 15 январь, якшанба куни «Кристал Пэлас»ни қабул қилди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади. 65-дақиқада майдон эгалари ярим ҳимоячиси Кай Ҳаверц «кўклар»га ғалаба келтирган гол муаллифига айланди.
Шу тариқа «Челси» уч ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига якун ясади. Грем Поттер шогирдлари 28 очко билан 10-поғонани эгаллаб турибди. «Кристал Пэлас» 22 очко билан 12-ўринда бормоқда.
Яна бир ўйин «Ньюкасл» ва «Фулҳэм» жамоалари ўртасида кечди. Унда «ҳаккалар» Александер Исакнинг 88-дақиқадаги гол эвазига ғалабани илиб кетди.
«Ньюкасл» мазкур ғалаба эвазига очколарини 38 тага етказиб, учинчи ўринга қайтди.
АПЛ
20-тур баҳслари
15 январь, якшанба
«Челси» – «Кристал Пэлас» 1:0
Гол: 1:0 – 64 Ҳаверц.«Челси»: Аррисабалага, Чалоба, Тиаго Сильва, Бадяшил, Ҳолл (Кулибали, 78), Жоржиньо, Зиёш (Ковачич, 89), Маунт, Галлаҳер, Чуквуэмека (Обамеянг, 63), Ҳаверц (Аспиликуэта, 89).
«Кристал Пэлас»: Гуаита, Клайн, Андерсен (Томкинс, 38), Гехи, Митчелл, Шлупп (Хьюз, 69), Эзе (Эдуар, 69), Дукуре, Олисе, Айю (Матета, 69), Заҳа.
Огоҳлантиришлар: Дукуре (26), Клайн (42), Жоржиньо (49), Эзе (52), Виейра (80), Хьюз (83), Галлаҳер (84), Гехи (88).
Изоҳ (0)