«Челси» ҳужумчи Михайло Мудрикни «Шахтёр»дан сотиб олганини расман маълум қилди.
Украина терма жамоасининг 22 ёшли футболчиси Лондон клуби билан 8 йиллик шартнома имзолаган.
Аввалроқ «Челси» трансфер учун 70+40 миллион евро сарфлагани, футболчининг ўзи эса йилига 7,5 миллион евро маош олиши хабар қилинганди.
Мудрик Украина Премер Лигаси жорий мавсумида 12 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 7 та голли узатма муаллифига айланди. Шунингдек, у Чемпионлар Лигасидаги 6 ўйинда 3 та гол ва 2 та ассист амалга оширган.
Изоҳ (0)