• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    АҚШ, Саудия Арабистони, Таиланд ва Туркия: Қишки таътилни хорижда ўтказаётган шоу-бизнес вакиллари (видео)

    Кўплаб инсонлар қишки таътилни уйда, яқинларига вақт ажратиб ўтказади. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари орасида қишки таътилни чет элда ўтказаётганлари ҳам бор: кимдир иссиқ давлатга боришни маъқул кўрган бўлса, яна кимдир саёҳат учун мўлжалланган мамлакатларда ўзи ва яқинларига вақт ажратиб дам олмоқда.

    Юлдуз Усмонова

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова турмуш ўртоғи Мансур Агалиев билан айни пайтда Дубайда бўлиб турибди.

    Манзура

    Хонанда Манзура қишки таътилни Дубайда ўтказмоқда. У Дубай кўчаларида пианино чалиб, сайёҳларга кўтаринки кайфият улашаётгани акс этган видеони обуначиларига кўрсатди. Шунингдек, хонанда Янги йил байрамини ҳам Дубайда кутиб олди.

    Улуғбек Раҳматуллаев

    Улуғбек Раҳматуллаев ҳам оила аъзолари билан қишки таътилда Дубайда дам олди. Хонанда Дубайда яшовчи мухлисларининг уйида меҳмон бўлгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.

    Шаҳзода

    Хонанда Шаҳзода ҳам кичкина ўғли Халид билан қишки таътилни дунёдаги энг кўп сайёҳ ташриф буюрувчи шаҳарлардан бири — Дубайда ўтказмоқда. Шаҳзода дугонаси билан олинган видеоси ва ўғлининг туркиялик таниқли ошпаз ва ресторатор Нусрет Гўкче билан тушган суратини обуначиларига тақдим этди.

    Фото: Instagram / @shahzodasinger

    Фото: Instagram / @shahzodasinger

    Зуҳра Солиева

    Актриса Зуҳра Солиева ҳам яқинлари билан Туркиянинг Истанбул шаҳрида дам олаётганини маълум қилди.

    Бобур Йўлдошев

    Актёр Бобур Йўлдошев «Осмондаги болалар-3» фильмининг Майамидаги суратга олиш ишларида иштирок этмоқда. У вертолётда учгани акс этган видеони обуначиларига кўрсатди.

    Мавлуда Асалхўжаева

    Хонанда Мавлуда Асалхўжаева оила аъзолари билан Умра сафарини адо этаётгани ҳақида мухлисларига гапириб берди.

    Дилсўз

    Хонанда Дилсўз ҳам Умра сафарини адо этаётганини маълум қилди.

    Фото: Instagram / @dilsoz_singer_new

    Фото: Instagram / @dilsoz_singer_new

    Озода Нурсаидова

    Хонанда Озода Нурсаидова синглиси ва жияни билан қишки таътилни Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказмоқда. У Янги йил байрамини ҳам Туркияда кутиб олди, бундан ташқари, мухлисларига саёҳати давомида олган видеоларини тақдим этди.

    Фарҳод ва Ширин

    Фото: Instagram / @shirinvafarhod1

    Фото: Instagram / @shirinvafarhod1

    «Фарҳод ва Ширин» дуэти хонандалари яқинлари билан Янги йил байрамини АҚШда кутиб олди. Америкадаги ўзбеклар учун концерт берган Фарҳод ва Ширин Нью-Йорк ва Вашингтонда тушган видео, суратларини мухлисларига намойиш қилди.

    Фото: Instagram / @shirinvafarhod1

    Фото: Instagram / @shirinvafarhod1

    Хонандалар инстаблогер, актёр Отабек Маҳкамов билан «Уйда ёлғиз» фильми суратга олинган Plaza меҳмонхонасига ҳам борди.

    Ҳосила Раҳимова

    Хонанда Ҳосила Раҳимова Янги йил байрамини ўғли Муҳаммадризо билан Нью-Йоркда қарши олди. Шунингдек, Ҳосила Раҳимова ҳам саёҳати давомида «Уйда ёлғиз» фильми суратга олинган Plaza меҳмонхонасига бориб, ўғлининг болаликдаги орзусини амалга оширгани ҳақида гапириб берди.

    У саёҳати давомида АҚШда жойлашган ҳайвонот боғига ташриф буюриб, ўғли билан олган видеоларини мухлисларига кўрсатди.

    Озод Хуррамов

    Фото: Instagram / @liil.кҳурамов

    Фото: Instagram / @liil.кҳурамов

    Инстаблогер, вайнер Liil Xurramov обуначиларига ҳаётидаги энг унутилмас Янги йил байрамини чет элда кутиб олишини ва қишки таътилини ҳам ўша ерда ўтказиши ҳақида гапириб берган эди. Ҳозирда Озод Хуррамов ҳам кўплаб ўзбек шоу-бизнеси вакиллари сингари қишки таътилни АҚШда ўтказмоқда.

    У Нью-Йорк, Манхэттен кўчалари бўйлаб сайр қилгани акс этган, у ердаги нарх-наволар ҳақидаги видеоларни мухлислари билан бўлишди.

    Фото: Instagram / @liil.кҳурамов

    Фото: Instagram / @liil.кҳурамов

    Ҳуснора Шодиева 

    Фото: Instagram / @khusnorik

    Фото: Instagram / @khusnorik

    Инстаблогер, хонанда Ҳуснора Шодиева қишки таътилни ўғли билан Таиландда ўтказишни маъқул кўрди. У саёҳати давомида олган видео ва суратларини мухлисларига тақдим этди ва ҳамиша орзуга ишониш кераклигини айтди.

    Паризода 

    Маҳоратли раққоса Паризода оила аъзолари билан Туркияга боргани ва у ерда жарроҳлик операциясини бошдан кечиргани ҳақида мухлисларига гапириб берди.

    Паризода уч соат давом этган операциядан кейин мухлисларига аҳволи яхши эканини, ўзини яхши ҳис этаётганини айтди. Шундан кейин у қизалоғи билан Туркия кўчалари бўйлаб сайр қилгани акс этган видеоларни саҳифасига жойлади.

    Зоҳиршоҳ Жўраев

    Хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев Умра сафарини адо этаётганини ва барча мухлисларининг яхши ниятлари амалга ошишида тилакдош эканини айтди.

    Мавзуга доир: 

    • Концерт бермайди, қошларини термайди, рўмол ва дўпписиз саҳнага чиқмайди. Ўзбек шоу-бизнесидаги анъанасига содиқ машҳурлар.
    • «Акамнинг жанозаси куни бешта тўй ўтказганман». Яқин инсони вафот этган кунда ҳам касби тақозо этадиган вазифасини адо этган машҳурлар.
    • 2022 йилда ўз бахтини топиб, оила қурган ўзбекистонлик машҳурлар (фото, видео).
    • Уч минг долларлик костюм ва 700 минг долларлик зирак: Ўзбекистонлик машҳурлар гардеробидаги энг қиммат буюмлар (видео).

    11.01.2023, 21:46   Изоҳ (0)   19724
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Тўртинчи бор она бўлган 38 ёшли актриса, туғилган кунини нишонлаётган Азиза Халилова, Умра сафаридаги машҳурлар

    10.01.2023, 22:31

    Ўзбек рэп эволюцияси вакиллари: Конста, Тимур Алихонов ва бошқа рэперлар ижодини қандай бошлаган?

    10.01.2023, 17:48

    Маданий ҳордиқ чиқаришга ёрдам берадиган ва такрор кўришга арзийдиган фильмлар

    10.01.2023, 15:56

    Гўзаллик учун қурбонлик: Корея эстрада юлдузлари миллионларнинг кумирига айланиш учун уларга қўйиладиган талаблар

    10.01.2023, 13:13

    «Оила қургач кўп нарсани ‘фильтр’лаяпман» — актриса ва бошловчи Ойхон Ифорзода «Аёл бриллиант» кўрсатувидан кетишга мажбур бўлгани ҳақида

    10.01.2023, 11:37

    Instagram: Мурод Ражабовни йўқлаган Алишер Узоқов, отасига янги уй совға қилган Ҳамдам Собиров, «Сетора» хонандаси Комила Хўжаева оиласидаги мусибат

    09.01.2023, 22:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” Маркус Рэшфорд борасида “Манчестер Юнайтед” билан келишувга эришди

    Спорт | 20 июл, 14:35

    Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина учун 100 млрд евролик бюджетини блоклаш билан таҳдид қилди

    Дунё | 20 июл, 14:10

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонлик содир этганлар психокоррексиядан ўтказилади

    Ўзбекистон | 20 июл, 13:40

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.