• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ўзбек рэп эволюцияси вакиллари: Конста, Тимур Алихонов ва бошқа рэперлар ижодини қандай бошлаган?

    Мусиқа инсоннинг ҳиссий, руҳий кечинмаларини ўзида жамлайди. Ҳар бир инсон ўз ҳолатидан келиб чиқиб, оҳанглари, ундаги сўзлари қалбига яқин бўлган мусиқий асарларни тинглаб ҳузур олади. Жумладан, ҳар бир мусиқий жанр ўз мухлисларига эга эканини таъкидлаш мумкин. Шу жанрларнинг бири рэп ҳисобланади, унда оҳанг ва маъно тўғридан-тўғри инсоннинг руҳий ҳолатига катта таъсир кўрсатади.

    Ўзбек рэп йўналишида ижод қилаётган ёш, истеъдодли ижодкорлар бугунги кунда нафақат инсоннинг ички кечинмалари, ҳиссиётлари, руҳий ҳолатини ифода этувчи, балки жамиятдаги айрим муаммоларга бағишланган мусиқалари билан кўплаб мухлисларнинг қалбидан жой эгалламоқда. Уларнинг мусиқалари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, эътироф этилмоқда. «Дарё» нашри машҳур ўзбек рэперлари ижодини қандай бошлагани ҳақида маълумот беради.

    Конста — Абдуллаев Шариф Шокир ўғли 

    «Билмайди», «Алоҳида» «Биз йўқ жойда» «Одамлар нима дейди» номли ва бошқа кўплаб тароналари билан мухлисларнинг қалбини забт этган ўзбек реп йўналишининг истеъдодли вакили Конста тахаллуси билан ижод қилувчи ижодкор, яъни Абдуллаев Шарифжон Шокир ўғли, 1992 йилнинг 9 сентябрида Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида туғилган.

    Фото: Instagram / @konsta_uz

    Фото: Instagram / @konsta_uz

    Ижодкор 1999—2008 йилларда Гулистондаги «Қувонч» боғча-мактаб мажмуасида таҳсил олган. У кейинчалик ўқишини Зангиота туманида жойлашган Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежида давом эттирган. Конста (ўша вақтлар бошқа тахаллус остидаги) айнан коллежда таҳсил олаётган вақтда биринчи бор овоз ёзиш студиясига борган. Шундан сўнг, Шарифжон Россиянинг Москва шаҳрига бориб ишлаган. У Москвада ўзига Конста тахаллусини олади ва ўша вақтларда таниқли бўлган рус студиялари: Cао, ZM’да ўз ашулаларини ёза бошлайди.

    Конста ижодий фаолиятини 2012—2015 йиллари Москвада бошлаб, 2015—2016- йили ўз шаҳри Гулистонда, 2016—2017 йилда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида олиб борган ва 2018 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача Тошкентда давом эттирмоқда. Ижодкор 2020 йилда «Алҳимик», 2021 йилда «Биз йўқ жойда» ва 2022 йилда «Инсон» номли альбоми мухлисларига тақдим этилди. Унинг тароналарида нафақат, муҳаббат, балки, ота-она, жамиятдаги муаммолар, инсоннинг руҳий ҳолати ҳақидаги мавзулар алоҳида ўрин олган.

    Тимур Алихонов 

    Инстаблогер, рэпер Тимур Алихонов Ғайрат ўғли 1999 йилнинг 5 декабрда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида туғилган. Дастлаб ижодини 2019 йилда, пандемия даврида, вайнерлик йўналишида бошлаган ижодкор Москвадаги журналистика университетларининг бирида таҳсил олган. Бироқ, молиявий шароит туфайли ўқишини тугатмасдан ташлаб кетган.

    Фото: Instagram /@alixonov_timur

    Фото: Instagram /@alixonov_timur

    Тимур Алихонов 2021 йилда «Йилнинг энг яхши блогери» сифатида «Таҳсин» мукофотини қўлга киритган. Ҳозирда вайн йўналиши ва хонандаликни параллел равишда олиб бораётган ижодкор «Агарда пуллар», Конста билан ҳамкорликда «Одамлар нима дейди», «Бой» номли тароналарини мухлисларига тақдим этган. Тимур Алихоновнинг Instagram’даги обуначилари сони 798 мингтани ташкил этади.

    Шака — Қаршиев Шаҳриёр Аҳрор ўғли

    Шака тахаллуси остида ижод қилувчи рэпер Қаршиев Шаҳриёр Аҳрор ўғли 1992 йилнинг 10 май санасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида туғилган. Дастлаб ўрта мактабда ўқиган ижодкор кейинчалик республика ҳарбий-мусиқий мактабда таҳсил олган.

    Фото: Instagram /@shaka.uz

    Фото: Instagram /@shaka.uz

    «Мен мусиқа оламига болалигимдан кириб келганман. Фортепиано чалишни етти ёшимдан ўрганганман. Мен 4-синфгча ўрта мактабда ўқиб, шоир сифатида танилганман. Шеъриятни реп билан боғлашимга менинг бир қариндошим туртки бўлган. У 2002 йилда Эминемнинг кассетасини олиб келиб, менга реп нималигини ўргатган. Ўн ёшимдан бери реп билан тинимсиз шуғулланаман», — дейди рэпер.

    Millymallymoe — Шокир

    Ўзбек реп оламида ўз услубига эга бўлган Millymallymoe тахаллуси остида ижод қилаётган рэпер Шокир 1994 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 12-13 ёшидан мусиқага қизиқа бошлаган. Ижодкор классик йўналишдаги мусиқаларни тинглашни ёқтиради. Ҳамкасблари Конста, Масса билан дуэт куйлаган Шокир фаолиятининг дастлабки йилларида русча тароналарни куйлаган. Рэпернинг «Ёмон», Конста билан куйлаган «Чумоли» мусиқалари мухлислар эътиборига сазовор бўлган.

    Фото: Instagram / @millymallymoe

    Фото: Instagram / @millymallymoe

    Мавзуга доир: Dili.me, Liil Xurramov, Азода ва ўзини хонандаликда синаб кўраётган бошқа блогерлар (видео).

    10.01.2023, 17:48   Изоҳ (0)   25318
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Маданий ҳордиқ чиқаришга ёрдам берадиган ва такрор кўришга арзийдиган фильмлар

    10.01.2023, 15:56

    Гўзаллик учун қурбонлик: Корея эстрада юлдузлари миллионларнинг кумирига айланиш учун уларга қўйиладиган талаблар

    10.01.2023, 13:13

    «Оила қургач кўп нарсани ‘фильтр’лаяпман» — актриса ва бошловчи Ойхон Ифорзода «Аёл бриллиант» кўрсатувидан кетишга мажбур бўлгани ҳақида

    10.01.2023, 11:37

    Instagram: Мурод Ражабовни йўқлаган Алишер Узоқов, отасига янги уй совға қилган Ҳамдам Собиров, «Сетора» хонандаси Комила Хўжаева оиласидаги мусибат

    09.01.2023, 22:46

    Ким Кардашьян, Жулианна Мур ва жиноят қурбони бўлган бошқа машҳурлар (фото)

    09.01.2023, 18:41

    Жеймс Кемероннинг «Аватар: Сув йўли» фильмида рол ўйнаган актёрлар қандай кўринишга эга? (фото)

    09.01.2023, 10:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.