Навоий вилояти Хатирчи туманида яшовчи С.Э. қайнонаси С.М.нинг картасидан пул ўғирлагани аниқланди.
Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, фуқаро С.М. ариза билан мурожаат қилиб, картасидан 3 миллион 283 минг сўм пул ўғирланганини маълум қилган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс жабрланувчининг келини экани аниқланган. С.Э. қайнонасининг картаси ўғирлаб, пулларни ечиб олган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)