Жиззах шаҳридаги «Истиқлол» боғида 20 декабрь куни қизлар ўртасида жанжал юзага келди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўрганилган. Келишмовчиликка Telegram’да очилган гуруҳдаги ўзаро ёзишмалар сабаб бўлган.
Айни пайтда Жиззах шаҳрида яшовчи Э.Ҳ, Р.Н. ҳамда Шароф Рашидов туманида яшовчи М.Ҳ. (жами 9 нафар қиз) иштирокидаги жанжал бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Муштлашувда мактаб ва коллеж ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари қатнашгани аниқланган. Текширув натижаларига кўра қонунбузарлар ёки уларнинг ота-оналарига тегишли чора кўрилади.
Мавзуга доир: Сирдарёда ўқувчи қизлар ўртасида содир бўлган жанжал бўйича маълумот берилди
Изоҳ (0)