Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида Nexia ва Spark тўқнашиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 4 январь куни соат 20:00 ларда 4Р-43 Маржонбулоқ—Қўшработ автомобиль йўлининг Қўшработ туманидан ўтган 99-километрида содир бўлган.
Nexia-3 ҳайдовчиси машинани катта тезликда бошқариб, йўлнинг қия бурилиш жойида қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва рўпарадан келаётган Spark билан тўқнашган.
Оқибатда Spark ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда Nexia-3 ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)