Ижтимоий тармоқларда «ёш болалар орасида коронавирус инфекцияси кўпайиб боряпти» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотларнинг ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, болалар орасида ўткир респиратор касалликлар ва коронавирусга чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келган эди. Ўша пайтда Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида беморлар учун 500 та қўшимча шифо ўрни яратилган эди.
Ҳозир ҳолат барқарор бўлиб, хасталаниш кўрсаткичлари кескин камайган.
«Агар болалар орасида коронавирус ёки бошқа ўткир респиратор касалликлар ортиши кузатилса, бу бўйича расмий ахборот берилади.
Қишки иқлим шароитида фарзандларингизнинг саломатлигига, айниқса, кийиниши ва овқатланишига жиддий эътибор беринг. Бу хилдаги фейк хабарларга ишонманг», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)