2023 йил 10 январга белгиланган Flydubai ФЗ781/782 Дубай—Наманган—Дубай рейси «Тошкент» халқаро аэропортидан амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
Қайд этилишича, бундай қарор ташувчи томонидан Наманган аэропортида ўзгарувчан об-ҳаво шароити туфайли қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 7 январь куни Ўзбекистондаги 4 та аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилганди. Ўшанда Андижон, Наманган, Фарғона ва Урганч аэропортларини туман қоплаганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)