Бухоро вилояти Ғиждивон туманида 7 январь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шу куни соат 05:20 да туманнинг «Дегрезон» МФЙ Дегрезон кўчасида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 05:23 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 05:45 да қуршаб олинган ва соат 07:50 да тўлиқ бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, савдо мажмуасининг тахминан 250 квадрат метр майдонда ички қисми ва маҳсулотлари ёнган.
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайт этилмаган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.
Изоҳ (0)