Хитой одатий тарзда Европага юбориладиган хом нефтни сотиб олади. Бу ҳақда трейдерларга таяниб Bloomberg хабар бермоқда.
Трейдерларга кўра, Пекин аллақачон 5 миллион баррель нефть сотиб олган. Бунинг асосий қисми Қозоғистонга тўғри келади.
Хитой сотиб олган нефть 2022 йилда Россиядан сотиб олишни камайтирган Европа давлатлари учун муҳим эди.
5 декабрда Россия нефтига эмбарго жорий этилган ва Россиядан етказиб бериш нархларининг чегараси (баррелига 60 доллар) кучга кирганди.
Шу муносабат билан Европа, айниқса, нефтга бўлган талаб ортиб бораётганини ҳисобга олсак, муқобил таъминот манбаларига муҳтож.
Россия нефти нархининг юқори чегараси Европа Иттифоқи мамлакатлари, G7 ва Австралия томонидан келишилган.
Бунга жавобан Россия президенти Владимир Путин нефть ва нефть маҳсулотларини нархларнинг юқори чегараси билан етказиб беришни тақиқлади. Путиннинг махсус рухсати билан истиснолар бўлиши мумкин.
5 февралдан Европа Иттфиоқининг Россия нефть маҳсулотларига нисбатан эмбаргоси ҳам кучга киради.
Изоҳ (0)