• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Саудия Арабистонининг аёл элчилари: Қироллик юзига айланган 5 аёл ҳақида

    Саудия Арабистони сўнгги йилларда мамлакатдаги аёлларга кенгроқ имкониятлар тақдим этиш бўйича катта ютуқларга эришди. Бу саъй-ҳаракатлар валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг қиролликдаги аёлларнинг мавқеини ошириш ва тенг имкониятларни тақдим этишга қаратилган Vision 2030 ташаббуси доирасида амалга ошмоқда.

    Фото: Al-Arabia

    Фото: Al-Arabia

    Саудия Арабистони ҳозиргача беш нафар саудиялик аёлни Қиролликнинг дунё мамлакатларидаги элчи сифатида танлаб олган. Қуйида улар ҳақида маълумот берилади.

    1. Малика Рима бинт Бандар Ал Сауд

    Малика Рима бинт Бандар 2019 йилда Саудия Арабистонининг биринчи аёл элчиси бўлди, ўшанда валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон қирол ўринбосари сифатида қироллик фармони билан уни АҚШда элчи этиб тайинлади.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Малика Рима аввалроқ Саудия Арабистони Бош спорт бошқармасида режалаштириш ва ривожланиш бўйича муовини ва ҳокимиятнинг аёллар ишлари бўйича вице-президенти лавозимларида ишлаган.

    У, шунингдек, Оммавий иштирок федерацияси президенти бўлиб, Саудия Арабистонида мулти спорт федерациясини бошқарган биринчи аёл ҳисобланади. Малика Рима фаолияти давомида аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш тарафдори бўлган ва Саудия аёллари учун Қиролликдаги имкониятларни кенгайтиришга ҳаракат қилган.

    Унинг отаси шаҳзода Бандар бин Султон ҳам 1983 йилдан 2005 йилгача мамлакатнинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган.

    2. Амал Яҳё ал-Моаллими

    2020 йилда Амал ал-Моаллими Саудия Арабистонининг Норвегиядаги элчиси этиб тайинланди ва бу билан Қиролликнинг иккинчи аёл элчисига айланди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ал-Моаллими малика Нора бинт Абдул Раҳмон университетида инглиз тили бўйича бакалавр ва АҚШнинг Денвер университетида оммавий коммуникация ва медиа йўналиши бўйича магистр даражасига эга.

    2019 йилда Саудия Арабистони Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясида ташкилотлар ва халқаро ҳамкорлик бўйича бош директор лавозимида ишлаган. Бундан аввал у Саудиядаги Қирол Абдулазиз номидаги Миллий мулоқот маркази бош котибининг ёрдамчиси бўлган.

    3. Инас ал-Шаҳван

    Инас ал-Шаҳван 2021 йил апрель ойида Саудия Арабистонининг Швеция ва Исландиядаги элчиси сифатида фаолият олиб борган. У қироллик вакили этиб тайинланган учинчи саудиялик аёлдир.

    Фото: СПА

    Фото: СПА

    Ал-Шаҳван Австралия университетида халқаро муносабатлар бўйича магистр даражасига, шунингдек Гарвард университетининг Ривожланаётган етакчилик дастури сертификатига эга.

    2007 йилда ал-Шаҳван Ташқи ишлар вазирлигида дипломатик корпусдан элчи бўлган биринчи аёл бўлди. Шунингдек, у ТИВда бир қанча лавозимларда ишлаган, жумладан, ташқи ишлар вазири ўринбосарининг сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчиси бўлган. ТИВнинг сиёсий ва иқтисодий масалалар бўйича департаментида бўлим мудири лавозимини эгаллаган биринчи аёл ҳисобланади.

    4. Ҳаифа ал-Жадеа

    Ҳаифа ал-Жадеа 2023 йил 3 январда Қиролликнинг Европа Иттифоқи ва Атом энергияси бўйича Европа ҳамжамиятидаги элчиси ва миссияси раҳбари этиб тайинланди.

    Фото: СПА

    Фото: СПА

    Ал-Жадеа Колумбия университетида конфликтни ҳал қилиш ва музокаралар бўйича магистр даражасини ва Сиракуза университетида халқаро муносабатлар бўйича магистр даражасини, шунингдек, Сиракуза университетида журналистика бўйича бакалавр даражасини олган.

    У Саудия тадқиқот ва медиа гуруҳи ижрочи гуруҳининг саккиз аъзосидан бири ва «SRMG Think» компаниясининг бош директори бўлган. Элчи Саудия Арабистонининг 2030 йилга мўлжалланган Vision дастури доирасидаги ташаббуслар устида ишлаш учун Ар-Риёдга кўчиб ўтишдан олдин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Террорга қарши кураш марказида ишлаган.

    У, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашида Қироллик вакили бўлган ва Саудия Арабистони Туризм вазирлигининг Халқаро алоқалар бош бошқармасига масъул бўлган.

    5. Нисрин ал-Шибел

    Нисрин бинт Ҳамад ал-Шибел Саудия Арабистонининг Финляндиядаги элчиси этиб 2023 йил 3 январь куни ал-Ямама саройида тайинланди. У қирол Салмон бин Абдулазиз ҳузурида қасамёд қилган.

    Фото: СПА

    Фото: СПА

    Қасамёд маросимидан сўнг янги тайинланган элчи ўзининг расмий Twitter саҳифасида қиролга миннатдорлик билдирган.

    «Қирол Салмон бин Абдулазиз Ал Сауд ва валиаҳд шаҳзода олийларига юксак ишонч учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Уларнинг мақсадларини рўёбга чиқариш ва ишимни тўлиқ бажаришим учун Ундан ёрдам сўрайман. Шунингдек, ташқи ишлар вазирлигига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдираман», — деб ёзган у.

    05.01.2023, 09:02   Изоҳ (0)   14254
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларуснинг Украина билан чегарасида Россия 10 мингга яқин ҳарбий йиғгани айтилмоқда

    04.01.2023, 23:19

    «Путин саратон касаллигига чалинган, у тез орада вафот этади» — Украина разведкаси раҳбари

    04.01.2023, 22:54

    NASA Ернинг юқори аниқликдаги суратини намойиш қилди (фото)

    04.01.2023, 21:20

    Британия Мудофаа вазирлиги Россия армиясидаги катта йўқотишлар сабабини маълум қилди

    04.01.2023, 20:57

    Путин Атлантика океанига янги гипертовушли қанотли ракеталар юборди

    04.01.2023, 18:42

    Россия Қрим шимолига қўшинлар жойлаштирмоқда — Украина разведкаси

    04.01.2023, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда 32 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди 

    Дунё | 29 июл, 12:28

    “Арсенал” Уилям Салиба билан шартномани узайтиради

    Спорт | 29 июл, 12:20

    Андижондаги каналга корхонадаги авария сабаб нефть оқиб кетди

    Ўзбекистон | 29 июл, 12:08

    Колумбия собиқ президентига жиноий иш очилди

    Дунё | 29 июл, 12:05

    Барбод бўлган карьера ва қимматга тушган ажрим: хиёнати кутилмаганда фош бўлган миллиардерлар

    Шоу-бизнес | 29 июл, 11:51

    Германия ҳарбий бюджетини рекорд даражада оширади

    Дунё | 29 июл, 11:45

    Instagram: Афруза она бўлди, Гули Асалхўжаева ўғлини уйлантирди, Райҳон бир ўлимдан қолди 

    Маданият | 29 июл, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.