NASA’нинг ноябрь ойида космосга учирилган янги NOAA-21 сунъий йўлдоши Ернинг юқори аниқликда суратга олди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
NOAA-21 ўзининг VIIRS деб номланган асосий асбоби ёрдамида 2022 йилнинг декабрь ойидан Ерни батафсил суратга олишни бошлаган. Тасвирлар орқали олимлар Ерда содир бўлаётган жараёнларнинг тўлиқ кўринишини тузди. NASA қорли Ҳимолай ва Тибет платоси қандай кўринишга эга эканини, Ҳиндистон шимолида экинларнинг ёниши оқибатида ҳавога кўтарилган тутун ва Кариб денгизи сувларини намойиш қилди.
Бундан ташқари, суратда Куба ва Багама оролларини юқори аниқликда кўриш мумкин.
Аввалроқ АҚШ космик агентлиги (NASA) Ернинг Ой билан «бекинмачоқ» ўйнаётгани акс этган видеони тақдим этганди. Видеодаги жисмларнинг ҳаракати уларнинг фазодаги реал тезлигига нисбатан 900 марта тезлаштирилган.
Изоҳ (0)