“Тоттенҳэм” клуби Премьер Лига 19-турида “Кристал Пэлас” 4:0 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда “шпорлар” форварди Ҳарри Кейн дубль қайд этган бўлса, кореялик ҳужумчи Сон Ҳён Мин битта гол урди.
Сон ва Кейн АПЛнинг 34-ўйинида биргаликда гол урди. Шу тариқа “Тоттенҳэм” ҳужум жуфтлиги бу борада “Ливерпуль”даги Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане (33) тандемидан ўтиб кетди.
Бундан ташқари Кейн ва Сон яна бир натижа қайд этди. Ҳар икки футболчи АПЛда ишчи бўлмаган оёғида 40 ва ундан кўп гол урган. Уларга қадар лига тарихидаги ҳеч қайси футболчи бу натижага эриша олмаган.
Кейн АПЛ жорий мавсумида 18 ўйин ўтказиб, 15 гол ва битта голли узатма муаллифига айланди. Сон Ҳён Мин эса 16 ўйинда 4 гол ва 2 та ассист ижро этди.
Изоҳ (0)